• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳоли сони кам бўлган маҳаллаларнинг “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлиш имконияти яратилади

    Аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла (ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиёти жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 30 июлдаги мажлисида маълум қилинди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Мажлисда бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшиқ Қўчқоровга “Ташаббусли бюджет асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” юборилган парламент сўрови жавоби кўриб чиқилди.

    Унга кўра, кенг жамоатчилик ва депутатларнинг таклифларини инобатга олиб амалдаги тартибга яна қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:

    • ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
    • халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.

    Мажлисда қайд этилишича, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларини шакллантириш, лойиҳани танлаш, танлов ғолибларини аниқлашда инсон омилини имкон қадар қисқартириш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Жумладан, жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантиришни тартибга солиш мақсадида жорий йилдан бошлаб жиҳозлаш билан боғлиқ барча лойиҳалар электрон реестр асосида тегишли вазирликлар томонидан тақдим этилган ва рухсат этилган товар ва жиҳозлар асосида шакллантириш тизими жорий этилди.

    Ички йўллар бўйича лойиҳаларни шакллантиришда йўлнинг узунлигидан келиб чиқиб, лойиҳа қиймати портал томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилиши жорий этилди. Ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни саралаб олиш тўлиқ автоматлаштирилиб, саралаш босқичи шаффоф тарзда амалга оширилиши таъминланди.

    Шу билан бирга, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даврида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    30.07.2024, 15:23   Изоҳ (0)   2759
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ташаббусли бюджет”да бир кишидан битта овоз қабул қилиш тизими йўлга қўйилади

    31.01.2024, 15:30

    Энди “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар иш сифати бўйича розилик олинганидан кейин фойдаланишга қабул қилинади

    22.02.2024, 23:40

    Қўзи, қўчқор, тандир гўшт ва Gentra: “Ташаббусли бюджет”да овоз йиғиш учун нималар таклиф қилинмоқда?

    26.03.2024, 19:20

    Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 300 млн сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилгани аниқланди

    30.07.2024, 14:42

    “Мактабларда 1,3 миллион нафар болаларда турли касалликлар аниқланди” — соғлиқни сақлаш вазири 

    30.07.2024, 13:25

    Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 31 июль куни ёмғир ёғиши мумкин 

    30.07.2024, 13:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳур рассом Бенкси Францияда янги граффити чизиб қолдирди

    Қўзиқорин | 31 май, 15:44

    Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қизча назоратсиз қолгани сабаб вафот этди 

    Ўзбекистон | 31 май, 15:09

    Қашқадарёда Damas’да 17 болани олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 14:30

    Десертга тузланган бодрингли печенье: Голливуд юлдузлари яхши кўрадиган ғайриоддий егуликлар

    Лайфстайл | 31 май, 13:50

    Ўзбекистонда ёзнинг илк кунида ҳарорат қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 31 май, 13:25

    Жеки Чан, Деми Мур ва бошқа жаҳон юлдузларининг асл исмларини биласизми?

    Лайфстайл | 31 май, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.