Россияга исириқ олиб киришга уринган икки нафар тожикистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ASIA Plus нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, юк халталарида исириқ бўлган аёллар уни шахсий ва тиббий мақсадларда давлатга олиб кирмоқчи бўлган, аммо улар аэропортда қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Аёллардан бирига Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми яъни гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадини кўзламай сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳамда 229.1-моддаси 3-қисми, яъни таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни Россия божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш билан айблов қўйилган.
Тергов якунлангач, иш судга ўтказилган ва аёлга 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Иккинчи ушланган аёл ҳақида маълумот берилмаган.
Тожикистон Бош прокуратураси фуқароларни Россияга исириқ олиб ўтмаслик ва бу давлат ҳудудида ундан фойдаланмаслик зарурлиги, бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирган.
Изоҳ (0)