Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида республикада 1 999 та, шу жумладан Тошкент вилоятида 124 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.
Мисол учун, Оҳангарон шаҳрининг магистрал йўлида 0,2 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича республикада 47 927 та, шу жумладан Тошкент вилоятида 3 849 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 6 июль ҳолатига кўра, 5 млрд кВт/соатни ташкил қилди.
Бунинг натижасида:
- 1 млрд 515 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
- атмосферага 2 млн 220 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Бугунги кунда мамлакатнинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.
Изоҳ (0)