FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ҳақида расмий маълумот берди. “FIFA.cоm” сайтида эълон қилинган хабарга кўра, мазкур маросим жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати тарихидаги энг йирик ва энг кўп кутилган қуръа маросимини АҚШнинг маданий юраги бўлган Кеннеди марказида ўтказиш биз учун шарафдир. Бу — турнирга тайёргарликдаги муҳим босқичлардан бири бўлиб, 2026 йилги энг йирик спорт тадбирига тайёргарликнинг асосий воқеаларидан бири ҳисобланади. Жамоа делегациялари, ҳамкорларимиз, ОАВ вакиллари ва, энг муҳими, 16 та мезбон шаҳар мухлисларини АҚШ пойтахтида кутиб олишни интиқлик билан кутяпмиз, деди FIFA президенти Жанни Инфантино.

Бугунги кунга келиб, мезбон мамлакатлардан ташқари яна 10 терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритган: Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ва Янги Зеландия.
48 жамоа иштирок этадиган мазкур мусобақага қуръа ташлаш вақтига қадар 42 та иштирокчи аниқланади. Қолган 6 йўлланма эса 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади.
Изоҳ (0)