Машҳурликка эришган актёрлар кўпинча томошабинлар нигоҳида доимо порлаб туради. Бироқ баъзилар шон-шуҳратдан воз кечиб, оддий ҳаёт кечиришни маъқул кўради. Улар камера ва саҳна шовқинидан узоқлашиб, сокин ҳаётда ўз бахтини топган. Қуйида шундай қарорни танлаган беш актёр ҳақида сўз юритамиз.
Жек Глисон
Бутун дунё бу актёрни “Тахтлар ўйини” сериалидаги Жоффри Баратеон роли орқали танийди. Бироқ оламшумул шуҳрат Жек учун ҳақиқий синовга айланди. Сериал мухлислари актёрни унинг қаҳрамонидан ажрата олмай, Глисонни таъқиб қилишди. Бундан ташқари, Жек кинони доимо ҳобби сифатида қабул қилган, бутун умрини унга бағишлашни режалаштирмаганди. Глисон “Тахтлар ўйини” сериалидаги ишини якунлагач, дарҳол кинодан узоқлашди.
Жек илоҳиёт ва фалсафа соҳасида таълим олган ва ҳозирда ОАВдан узоқроқда ҳаёт кечирмоқда.
Марлон Брандо
Марлон Брандони ҳақли равишда эски Голливуд қироли деб аташ мумкин. Актёрнинг машҳурлик ҳаёти жуда шов-шувли эди: бошни айлантирадиган шуҳрат, аёллар ва жанжаллар. Бироқ саксонинчи йилларга келиб, Брандо жамоатчилик олдида тобора камроқ кўрина бошлади. Кейинчалик эса жамоатчиликдан узоқлашиб, ўз хотираларини ёзиш билан машғул бўлди.
Кевин Жонас
Ака-ука Жонасларнинг энг каттаси бўлган америкалик актёр шоу-бизнесдаги муваффақиятли фаолияти ва кенг имкониятларига қарамай, ўзига бошқача йўл кераклигини ҳис қилди. Укалари якка альбомлар чиқариб, жамоатчилик олдида фаол бўлаётган бир пайтда, у уй-жой қуриш ва блогерлар учун ҳомийлар топиш компаниясини ҳамда Yood номли овқат буюртма қилиш иловасини ишлаб чиқди. Ҳозирги кунда катта Жонас асосан бизнес билан шуғулланмоқда ва папарацсилар эътиборидан четда юришни афзал кўради.
Рик Моранис
Моранис “Арвоҳ овчилари”, “Азизим, биз кичрайиб қолдик” фильмлари ва “Флинсттоунлар” сериалининг кино талқини билан машҳур. Бироқ 1997 йилда актёр вақтини фарзандларига бағишлаш мақсадида кинодан кетишга қарор қилди.
Дэниэл Дей-Льюис
Дей-Льюис кўплаб машҳур фильмларда рол ижро этган ва ҳатто “Менинг чап оёғим”, “Нефть” ва “Линкольн” фильмларидаги роллари учун энг яхши эркак актёр номинациясида “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Бироқ кейинчалик жамоатчилик эътибори актёрни толиқтирди ва у оддий ҳаёт кечиришга қарор қилди. У Ирландиядан уй сотиб олди, дурадгорлик билан шуғуллана бошлади ва этикдўзлик ҳунарини ўрганди.
Изоҳ (0)