Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди. Жуфтлик 2016 йилдан буён бирга, улар беш фарзандни тарбиялаб келмоқда.

Райҳон Уласенова синглисининг турмуш ўртоғи, куёви телебошловчи Нодиршоҳ Алимовични туғилган куни билан табриклади.

Актриса Зарина Йўлдошева Шарм-аш-Шайхда таътилни мароқли ўтказмоқда.

“Зорро” фильми юлдузи Антонио Бандерас 65 ёшни қаршилади. Ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов актёрни туғилган куни билан табриклади.

Телебошловчи, актриса Дилноза Ҳабибуллаева илк бор она бўлди — у ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Инстаблогер Мафтуна Шокирова болалигидаги суратини кўриб, расмдаги қизалоқ унинг ўзи эканига ишона олмаяпти.

Дилноз Ҳакимова ўзгача образда гуллар билан тушган суратини обуначилари билан бўлишди.

Нилуфар Усмонованинг қизи Сафия 10 ёшга тўлди. Хонанда Instagram’да қизи учун табрик ёзиб қолдирди ва оналик ҳисларини таърифлаб берди.


Самарқанд шаҳрида ўтказилган фотиҳа тўйида куёв келинга бир неча минг долларлик гулдаста совға қилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)