Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бугунги кунда ҳудудда фаолият юритувчи шаҳар ва туман ҳокимларининг ОАВга бўлган муносабати ҳақида гапирар экан уларнинг журналистдан қочишини қоралайди.
“Камерадан қочиб юролмайсан-ку, қаёққа борасан? Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади. Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак”, дейди Тошкент вилояти ҳокими.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ҳокими бу ҳақда бугун, 11 август куни бўлиб ўтган ҳокимлик соатида гапирган.
Зоир Мирзаев қўл остидаги шаҳар ва туман ҳокимларига мурожаат қилар экан, ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик ҳокимлар учун манфаатли эканини таъкидлайди.
Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ. Қаёққа борасан қочиб? Бутун камерадан қочиб юра олмайсизлар-ку? Ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқади-да. Фақат мақтаб юбораверамизми ҳокимларни? Бир-икки марта танқид калтагини еса, яхши бўлади, пишади шу баҳонада, дейди у.
Зоир Мирзаев ҳокимларни танқидни тўғри қабул қилишга чақиради.
Изоҳ (0)