• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Баъзи аёллар шоу-бизнесга илк қадамини қўйганида, уларнинг кейинчалик биринчи хоним мақомига кўтарилишини ҳеч ким тасаввур қилмаган. Улар аввал саҳнада қўшиқ куйлаш ёки моделлик билан машҳур бўлишди. Бугун эса бу аёллар нафақат санъатда, балки жамиятда ҳам биринчи хоним сифатида ҳурматга сазовор.

    Карла Бруни-Саркози

    Италян-француз модели Карла Брунининг Никола Саркози машҳурлигига қўшган ҳиссаси катта ва ибратлидир. Айнан у ўз вақтида француз сиёсатига мода ва “юлдузлик”ни қайтарди. Бу эса Клод Помпиду давридан бери Республикада бутунлай йўқолган деб ҳисобланган эди. Президентнинг учинчи рафиқаси бежиз “янги Жеки Кеннеди” деб таърифланмаган. Бруни-Саркози хоним дарҳол протокол ва сиёсий урф-одатлар талабларини тушуниб етди. У замонавий ватанпарварлик нуқтайи назаридан кийиниш услубини бутунлай қайта кўриб чиқди, хайрия ишлари билан шуғулланди ҳамда муҳим ижтимоий ва сиёсий баёнотлар билан эҳтиёткорона чиқишлар қилди.

    Foto: Marie Clair
    Фото: Marie Clair

    Бруни мусиқачилар оиласида туғилган бўлиб, ёшлигидан ижодни танлаган. Мактабни тугатгач, Карла архитектор бўлишни режалаштирган, бироқ – келишган қадди-қомати туфайли – ҳеч қандай маълумот олмай, моделлик фаолиятини бошлаган: у City Моdes билан шартнома имзолаганида атиги 19 ёшда эди. Guess’даги дебюти Dior, Givenchy, Chanel, Yves Saint-Laurent ва бошқа кўплаб нуфузли брендлар билан ҳамкорликка айланди.

    Foto: Marie Clair
     
     
    Фото: Marie Clair
     

    Карла Брунининг мусиқа соҳасидаги фаолияти ҳам жуда муваффақиятли бўлди: миллионлаб нусхада сотилган альбомлар, мукофотлар, гастроллар - собиқ биринчи хоним ҳозир ҳам мусиқа билан шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари, у Елисей саройига кўчиб ўтганидан кейин ҳам бу фаолиятини тўхтатмади. Президент рафиқаси лавозимидаги дастлабки йилида у “Cоmmе si dе rien nъétаit” номли альбомини чиқарди (сотувдан тушган даромад хайрия ишларига йўналтирилди). 2011 йилда эса Франциянинг биринчи хоними Вуди Аллен фильмида рол ижро этди.

    Маълум маънода, Карла президент эридан ҳам машҳурроқ эди, ҳатто бугунги кунда ҳам у мусиқий фаолиятини давом эттирмоқда.

    Мелания Трамп

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Дональд Трамп билан машҳурликда беллашиш қийин — аслида, унинг учинчи рафиқаси Мелания АҚШнинг биринчи хоними бўлган бўлса-да, ҳеч қачон бунга интилмаган. Шундай бўлса-да, энг мустаҳкам имижни айнан шоу-бизнес шакллантиради. Шу сабабли таниқли магнат сайловларда номзодини қўйганида, рафиқасини алоҳида таништириш шарт эмасди: АҚШда Мелания аллақачон етарлича машҳур эди.

    Мелания Трамп: что нужно знать о первой леди США | podrobnosti.ua

    Мелания, моделлик карьерасини орзу қилиб, ёшлигидаёқ она шаҳри Люблянани тарк этган. У Словенияда ҳали бола пайтидаёқ маҳаллий болалар кийимлари кўргазмаларида иштирок этган, 16 ёшида эса илк бор профессионал фотосессияда ўзини синаб кўрган.

    Албатта, бўлажак биринчи хоним Карла Бруни каби машҳур бўлмаса-да, карьераси анча муваффақиятли кечган: моделлик агентлиги билан шартнома тузган, кўргазмаларда қатнашган, машҳур журналлар учун суратга тушган ва ҳатто гўзаллик танловида ҳам иштирок этган.

    Foto:
     
    Фото: Marie Clair

    Аслида Мелания АҚШга келишни ўйламаган ҳам, Европада уни Дональднинг кўп йиллик дўсти Паоло Замполли пайқаб қолган. У Меланияни Нью Йоркда модел сифатида таништирмоқчи бўлган ва охир-оқибат словениялик қизни Трамп билан учраштириб қўйган. Шундан сўнг Дональднинг таъсири ҳам қўшилди: ўзи гўзал аёл бўлган Мелания энди Америка шоуменининг ҳамроҳига айланди.

    Трамп хотинининг моделлик соҳасида карьерасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Натижада GQ журналида машҳур фотосессия, обрўли журналлар муқовалари ва ҳатто Мелания иштирок этган телерекламалар юзага келди. Кейинчалик Трамп хонимнинг шахсий косметика линияси ва заргарлик тўпламлари яратилди. Шу боис аёлни бутун дунё билмаса-да, Америка жамияти ўзининг бўлажак биринчи хонимини у Оқ уйга расман кўчиб ўтишидан анча олдин яхши танирди.

    Софи Грегуар-Трюдо

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Ёшлигида Софи реклама агенти ва фотомодел сифатида ишлаган бўлса-да, унинг иштиёқи доимо журналистика бўлган. У маҳаллий радио ва телевидение мактабини тугатгач, янгиликлар бўлимида қисқа муддат ишлагандан сўнг, дарҳол LCN телеканалида карьерасини бошлаган. 

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Грегуар медиа ва кўнгилочар саноатда оддий шахс эмасди, акс ҳолда уни Mercedes-Benz хайрия балида бошловчи сифатида таклиф қилишмаган бўларди. Ўшанда Софининг ҳамкасби унинг келажакдаги турмуш ўртоғи ва бўлажак бош вазир Жастин Трюдо бўлиб чиқди. У ҳам таниқли шахс, лекин ҳали юлдуз даражасига етмаган эди.

    Пен Лиюан

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Пен Лиюаннинг машҳурлигини, унинг турмуш ўртоғи, ҳозирда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг обрў-эътибор қозонишига кўп жиҳатдан сабаб бўлди, десак хато бўлмайди. Улар ёшликдаёқ учрашиб, бир-бирларига муҳаббат қўйган. Ўша пайтда йигит сиёсатда эндигина илк қадамларини қўяётган, Пен эса аллақачон Хитой эстрадаси юлдузи эди.

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Хитойнинг бўлажак биринчи хоними ижодкор оилада дунёга келган. Қизнинг сопрано овози дастлабки оҳанглардан бошлаб тингловчиларни мафтун этарди. Қизнинг онаси ўз даврида анъанавий хитой операсида куйлаган бўлса, Пеннинг ўзи ҳарбий қўшиқларга эътибор қаратди. Чунки ўша пайтда Хитой Халқ Республикасида айнан ҳарбийлар энг яхши концерт майдонларини, энг зўр олқишларни ва, шубҳасиз, давлатнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини қўлга киритишарди. Қиз 18 ёшида Хитой Халқ-озодлик армиясига кирди. Натижада ёш хонанда деярли барча давлат тадбирларида чиқиш қилиб, ватанпарварлик қўшиқларини ижро эта бошлади.

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Пен Хитой халқининг севимли хонандаси бўлиб, мамлакатда ҳеч қайси биринчи хоним Си Цзиньпиннинг рафиқасидек бунчалик қизиқиш билан кузатилмаган. Айтишларича, Си Цзиньпин сиёсий карьерасини хотинининг ғоят машҳурлигидан фойдаланиб қурган. Шубҳасиз, бундай таниқли шахснинг турмуш ўртоғи учун халқ ишончини қозониш қийин бўлмаган.

    Ненси Рейган

    ff
     
    Фото: Marie Clair
     

    Анна Френсис Роббинс — Ненси Рейган номи билан танилган, кўплаб турли ролларни ижро этган. Унинг онаси театр ва кино актрисаси бўлиб, ҳатто Кетрин Хепберн билан дўстона муносабатда бўлган. Шу сабабли ёш Ненси драма факультетига ўқишга киради.

    Рейган хоним хотираларига кўра, онасининг машҳур дўстлари  кўплаб ёш юлдузчалар юқори чўққиларга эриша олмай, оддий официант бўлиб қолишини айтиб уни огоҳлантирган. Тўғри, Ненсининг Голливуд А рўйхатига киришга эришди деб бўлмайди, бироқ у официант ҳам бўлмади.

    Foto: Marie Clair
     
    Фото: Marie Clair

    Кўплаб танқидчилар Ненсининг истеъдодли бўлмаганини таъкидлашади. Бироқ унда бошқа маҳорат бор эди: у фойдали алоқалар ўрнатиш ва суҳбатдошларни мафтун этишни уддаларди. Голливуд унга орзу қилган карьерасини бермаган бўлса-да, уни бўлажак турмуш ўртоғи билан таништирди. Ўша пайтда Ненси кино оламига кириб келаётган, Роналд Рейган эса Киноактёрлар уюшмаси президенти эди.

    ff
     
    Фото: Marie Clair

    Турмушга чиққанидан сўнг, Ненси кинони тарк этади ва фақатгина кичик саҳна асарлари ҳамда кўрсатувларда кўриниб, оиласини биринчи ўринга қўяди. Бироқ эр-хотин бир марта, 1957 йилда “Денгиз жодугарлари” фильмида бирга суратга тушишади. Фильмда улар бош ролларни ижро этган.

    gg
     
    Фото: Marie Clair
    11 август, 09:38   Изоҳ (0)   1057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35

    Антарктидада 65 йил аввал ҳалок бўлган британиялик тадқиқотчининг қолдиқлари топилди 

    Дунё | 11 август, 22:25

    Қирғизистон президенти кўпхотинлилик учун жиноий жазони бекор қилишга қарши чиқди 

    Дунё | 11 август, 22:15

    Суперлига. “Динамо” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.