• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    “Калмар ўйини” сериалининг суратга олиш жараёни кутилмаган ечимлар, ноодатий ёндашувлар ва қизиқарли тафсилотларга тўла. Режиссёр Хван Дон Хек раҳбарлигидаги шоу ижодкорлари визуал услуб устида қандай ишлагани, актёрларни қандай танлагани ва ваҳимали, бироқ ўзига тортувчи ўйин оламини қандай яратгани ҳақида сўзлаб берамиз. 

    Хван Дон Хек сюжетни суратга олиш бошланишидан 10 йил олдин ўйлаб топган
    Хван Дон Хек
    Фото: Legion-Media.ru

    “Калмар ўйини”нинг тарихи бутун дунёга машҳур бўлишидан анча олдин бошланган. Режиссёр ва сценарий муаллифи Хван Дон Хек лойиҳа ҳақида дастлаб 2008 йилда — ўзи молиявий қийинчиликларга дуч келган пайтда ўйлаган. Ўшанда ночор аҳволга тушиб қолган ва пул учун яшаб қолишга мажбур бўлган одамлар ҳақидаги ғоя унга долзарб туюлган.

    Хван нафақат шахсий тажрибасидан, балки комикслардан ҳам илҳомланган. У сценарий ёзган, аммо узоқ вақт давомида лойиҳани амалга оширишга тайёр бўлган студияни топа олмаган. Жанубий кореялик продюсерлар воқеани кенг томошабинлар учун ҳаддан ташқари қайғули ва шафқатсиз деб баҳолашган.

    Лойиҳа Netflix эътибор қаратмагунча ўн йилдан ортиқ вақт давомида чанг босиб ётган. Хваннинг айтишича, айнан стриминг платформаси сюжетда замонавий муаммолар аввало, ижтимоий тенгсизлик ва синфий кураш аксини кўрган. 

    Дастлаб “Калмар ўйини” фильм сифатида суратга олиниши режалаштирилган
    Ви Ха-джун в сериале «Игра в кальмара»
    Фото: Фильмдан лавҳа

    Хван Дон Хек “Калмар ўйини”ни тўлиқ метражли фильм сифатида яратишни режалаштирган. Ғоя ўша-ўша: ҳаётда умидсизликка тушганлар катта пул мукофоти учун ҳаёт-мамот ўйинига киришади. Бироқ йиллар ўтиб лойиҳа амалга ошириш имкониятига эга бўлгач, Хван уни сериал форматига мослаштирмоқчи бўлди. Бу қарор унга кўпроқ ижодий эркинлик берди.

    Кенгайтирилган вақт туфайли у сюжетни чуқурроқ ишлаб чиқишга, синовларни янада хилма-хил ва шиддатли қилишга, шунингдек, янги сюжет чизиқларини қўшишга муваффақ бўлди. Масалан, махфий тергов олиб бориб, ўйинга кириб олган полициячи Хван Чун Хо образи сценарийда умуман йўқ эди. Унинг саргузаштлари ҳикояга қўшимча зўриқиш даражасини қўшди ва ўйин жараёнининг парда ортидаги томонини кўрсатишга имкон берди.

    Режиссёр декорация ғояларини болалик хотираларидан олган
    Кадр из сериала «Игра в кальмара»
    Фото: “Калмар ўйини” фильмидан

    “Калмар ўйини”нинг асосий визуал ғояларидан бири Хван Дон Хекнинг шахсий носталгиясидан келиб чиққан. У болалик тасаввурларини — ўйин майдончаларини, ёрқин рангларни, оддий шаклларни қайта жонлантириб, ташқи кўринишдан содда дунё ва қаҳрамонлар дуч келадиган шафқатсиз синовлар ўртасидаги қарама-қаршиликни яратишга қарор қилди. Бундай визуал усул томошабинлардаги хавотирни кучайтирарди: болаликдан таниш бўлган декорациялар жанг майдонига айланиб қоларди.

    Жамоа ҳар бир ўйин майдонини деярли нолдан бошлаб қурди. Компьютер графикасидан минимал даражада фойдаланиб, асосан қўл меҳнати билан ишланди. Катта ёшли актёрлар ўзларини жуда катта ва кутилмаган дунёдаги болалар каби ҳис қилишлари учун барча майдончалар улкан ўлчамларга кенгайтирилди. Режиссёрнинг айтишича, бу нафақат керакли муҳитни яратишга, балки актёрларнинг янада самимий ва ҳис-туйғуга тўла ижросига эришишга ҳам ёрдам берган.

    3-мавсумда Кейт Бланшетт билан биргаликдаги саҳна алоҳида суратга олинган
    Кейт Бланшетт в сериале «Игра в кальмара»
    Кейт Бланшетт
    Фото: “Калмар ўйини” фильмидан

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсумида мухлисларни кутилмаган ҳамкорлик — Голливуд юлдузи Кейт Бланшетт билан биргаликдаги саҳна кутаётган эди. Бироқ кутилганидан фарқли ўлароқ актёрлар Ли Бен Хон ва Бланшетт алоҳида-алоҳида суратга тушишди.

    Ли Бен Хон Кейтни узоқдан кузатиб турди, сўнгра иккаласи ҳам тезда суратга олиш майдончасини тарк этишга мажбур бўлди. Бундай алоҳида суратга олиш жадваллардаги мураккабликлар ва логистика муаммолари билан изоҳланади, аммо экрандаги тасвир жуда табиий чиққан.

    “Калмар ўйини” сериали бюджети
    Ли Джон Джэ в роли Ки Хун в сериале «Игра в кальмара»
    Ли Жон Же
    Фото: “Калмар ўйини” фильмидан

    2021 йилда эфирга узатилган биринчи мавсум тахминан 21,4 миллион АҚШ долларига тушган. Жанубий Корея бозори учун бу аллақачон жиддий молиявий муваффақият эди. 2024 ва 2025 йилларда намойиш этилган иккинчи ва учинчи мавсумлар анча катта маблағ — 68,9 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилди. Бюджетнинг бундай ўсиши нафақат лойиҳанинг кўламини, балки бутун дунё бўйлаб томошабинларнинг улкан қизиқишини ҳам акс эттиради.

    Натижада “Калмар ўйини” Жанубий Кореянинг энг қиммат теледастурларидан бирига айланди ва унга сарфланган маблағлар ҳар бир янги мавсумда бир неча баробарга ўзини оқлади.

    9 август, 17:40   Изоҳ (0)   4860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.