Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 32,74 сўмга ошиб, 12 725,16 сўм бўлди;
- евро 3,29 сўмга пастлаб, 14 507,95 сўм бўлди;
- рубль 0,21 сўмга кўтарилиб, 156,65 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 100 сўмдан кўпроқ кўтарилиб, 12 692,42 сўм бўлганди. Рубль ҳам ошиб, евро тушганди. Ўзбекистонда доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этди.
Изоҳ (0)