• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Концертимдан кейин ажрим ёқасидаги оилалар ярашиб олди”. Аваз Охун Instagram сабаб ажрашишлар кўпайгани ҳақида гапирди

    Сўз устаси Аваз Охун Миллий телеканалининг “Аёл қалби” кўрсатувига интервью берди. У суҳбат давомида эркаклар ҳам йиғлаши, концертидаги таъсирли гаплари сабаб оилалар ажрим ёқасидан қайтгани, Instagram сабаб оилалар ажрашаётгани ва аёлини қандай тушуниши ҳақида гапирди.

    “Эркак ҳам йиғлайди”

    Фото: “Дарё”

    — Эркак киши ҳам йиғлайди, у ҳам одам. Аёллар ошкора йиғлайди, лекин бу эркакка ярашмайди. Биз яшириб, кўрсатмай йиғлаймиз. Охирги марта нега йиғлаганим эсимда йўқ, ука-сингилларим, жигарларимнинг тўйини кўрсам ҳам йиғлаб юбораман. “Худойим, қандай кунларни кўрмаган эдик, бугун шу кунларга етказдинг” дея, ва албатта, кўнгил бўшлигидан бу ҳам. Жуда ошкора йиғламасангиз ҳам ўпкангиз тўлади. Бу бахт кўз ёшлари бўлади. Лекин шукр-ки, азобдан, аламдан йиғламадик.

    Аллоҳ қайси бандасига кўп берса, шундан кўпроқ сўраб ҳам олади. Ота-она деймиз-у, лекин барибир номардлигимиз бор. Ота-онамиз яшаётган уйдан ўзимизнинг уйимиз ҳашаматлироқ, улар минаётган машинадан ўзимизники яхшироқ, дейди сўз устаси.

    Аёл севиб қолса қандай бўлади?

    — Юқорида айтганимни тескариси-да, аёл ошкора, эркак пинҳона йиғлайди дедим-ку. Аёл киши пинҳона севади, эркак киши ошкора севади. Фарқи мана шунда. Биз эркаклар бор гапимизни айтиб қўямизу, лекин аёллар ич-этини еб, куйиб, адойи тамом бўлса ҳам билдирмай ушлаб туради. Қаттиқ севса ҳам билдирмайди.

    Аёлни севиш керакми ёки тушуниш? Уни севиш керак. Севсангиз қолган ҳаммани шунинг соясида кетаверади, дейди Аваз Охун.

    Аваз Охуннинг рафиқаси хафа бўлса ва мен яхшиман деса, қизиқчи буни қандай тушунади?

    — Эр-хотин бирга яшагани сари бир-бирини тушуниб қолади. Ҳар бир гапи, нима хоҳлаётгани, арази қай вақтгача давом этишигача биласиз. Аёл кишига сен ҳақлигингни ҳеч қачон исботлаб беролмайсан. У доим ҳақ. Ҳақ бўлса ҳам, ноҳақ бўлса ҳам, ҳақ. Эркак буни тушуниши ва тан олиши керак, тамом. Биринчи бўлиб узр сўраш эркакнинг вазифаси, деб ўйлайман. Уйда ҳам, хато қилсангиз, албатта, кечирим сўрайсиз.

    Аёлнинг меҳри инсон туғилганидан то вафот этгунга қадар давом этади. Орада ҳеч қачон узилиш бўлмайди. Эркак аёлнинг меҳрисиз яшолмайди. Туйғуларсиз яшашни мен яшаш деб ҳисобламайман, дейди сўз устаси.

    “Концертим сабаб ажрим ёқасида турганлар ярашган”

    — Концертимда ажралишлар ҳақида гапирганимда кўзимга ёш келган, шунда бир гап айтгандим. “Кўпинча оила бузилишига ота-она ҳам сабаб бўлиб қолади. Аёллардан, эримни яхши кўрардим, яшардим,  қайнонам яшатмади, онам қўймади, деган гапларни эшитиб қоламиз. Баъзида шундай ҳам бўлади”, деб монологим орасида гапирдим. Концерт тугатиб чиқсам, бир аёл йиғлаяпти, кўзи тўла ёш. Мени кутиб турган экан. “Концертингизга кулиш учун келгандим, мени йиғлатдингиз”, деди. Мен нима қилдим десам, “Ўғлим келинимни олиб, рўзғорини алоҳида қилиб чиқиб кетди.  Мен билан яшамади”, деяпти. Уни гапларидан мен ўзимни айбдордек ҳис қилиб юбордим. Аввало гапларим таъсир қилганидан хурсандман, лекин бу гапни ҳамма учун айтгандим дедим.

    Ўша концертимдан кейин ажрим ёқасида турган аёллар эрига, эрлар аёлига қўнғироқ қилганлар бўлган.

    Аёлим бир кун сартарошхонага борганида, аёлларнинг ўзаро гапини эшитиб қолибди. “Аваз Охуннинг концертига киргандим, оила, ажримлар ҳақида гапирган эди, эримга телефон қилиб, эртаси куни ярашиб олдим”, дебди. Шу нарсалар учун ҳам яшагим келади. Битта болани етим қилишдан, оилани ажрашиб кетишидан сақлаб қолиш ҳам ижод қилишга куч беради, дейди қизиқчи.

    “Бизнинг эркаклар ҳол сўрашдан аввал овқат сўрайди”

    — Бемеҳрлик, хиёнат, эътиборсизлик — шундай хатоларни аёл киши кечирмаслиги мумкин. Аёл ширин сўзга эриб кетади, лекин эркак шуни ҳам айтолмаса нима қилиб юрибди. Руслар ёки бошқа бошқа Европа халқларида эркаклар аёлини ўпиб ишга кетади, келганида ҳам яхши ўтирибсанми деб ўпиб қўяди. Бизни эркаклар эса аёлини кўрса нима овқат қилдинг, дейди. Нега шундай? Аввал аҳволини сўра, эркалат, гул кўтариб кел ёки юзидан ўпгин-да, кейин сўра нима овқатлигини. Менимча бу бизга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган.

    Аёллар орзу-ҳавасга берилувчан. Бир аёл Instagram’да ўтириб, бахтсиз бўлиб қолдим деди. Бу энг оғир дард. Бахтини кўз-кўз қиладиганлар бор. Эрим мана шундай гул олиб келди, бундай машина олиб берди, эрим, эрим… Ҳаммада ҳам имконият йўқ-да. Аёллар фалончидан қаерим кам дейди. Шунинг ортидан ажрашиб кетаётганлар ҳам оз эмас, дейди сўз устаси.

    “Эркак аёлнинг азобини ўндан бирини ҳам ҳис қилмайди”

    — Эркак бу ҳаётда аёл чеккан азобнинг ўндан бирини ҳам чекмаса керак. Бола дунёга келтиришнинг ўзи эркак ўз ҳаётида кўрган-кечирганини бир томонга суриб қўя олади. Бу жуда катта жараён. Фарзанд аёлнинг вужудида пайдо бўлганидан бошлаб, дунёга келтириб тарбия қилгунигача бўлган жараёнда аёлнинг азоби, меҳнати, умуман шу воқеликнинг ўзи эркакнинг бутун бошли азобини бир четга суриб, ютиб қўя оладиган даражада, дейди у.

    1 август, 15:30   Изоҳ (0)   5455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аваз Охун#интервью#машҳурлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.