• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Исроилнинг розилигисиз Фаластинни тан олиш аҳамиятсиз” — АҚШ давлат котиби

    Сўнгги кунларда бир қатор Европа мамлакатлари Фаластин давлатини тан олиш режаларини эълон қилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса Исроилнинг розилигисиз буни амалга ошириб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Fox Radio хабар берди.

    Foto:
    Фото: Getty Images

    Рубионинг сўзларига кўра, Европанинг Фаластинни тан олиш ниятлари “акс натижа беради”.

    Биринчидан, бу давлатларнинг ҳеч бири Фаластин давлатини тузиш имкониятига эга эмас. Иккинчидан, улар бу давлат қаерда жойлашишини ҳам айта олмайди. Улар бу давлатни ким бошқаришини ҳам айта олмайди, деди Рубио.

    Унинг фикрича, Фаластин давлатини тан олиш 2023 йил 7 октябрда Исроилдаги мусиқа фестивалига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олган ҲАМАС гуруҳига фойда келтиради.

    Агар мен ҲАМАС бўлганимда, шундай дердим: биласизларми, келинг, ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайлик. Агар ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, бу сентябрь ойида барча мамлакатлар Фаластин давлатини тан олишини кафолатлайди. Шунинг учун улар ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди, дея даъво қилди АҚШ давлат котиби.

    Бироқ у Фаластинни тан олиш бошқа давлатларнинг ички иши эканини қайд этди. Аммо бу Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишда АҚШга “зарар келтириши”ни айтди.

    Улар бу орқали ёрдам бермаяпти, чунки уларнинг баёноти ҲАМАСни рағбатлантириш ва мукофотлашдан бошқа ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Энди ҲАМАСнинг дунёда ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслик ва гаровга олинганларни озод қилмаслик учун барча сабаблари бор, дея таъкидлади АҚШ давлат котиби.

    Фаластинни тан олмоқчи бўлган давлатлар

    Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 минг кишидан ошди. Сектордаги гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда, очарчилик туфайли ҳозиргача 150 дан ортиқ одам вафот этган. Уларнинг аксарияти болалар ҳисобланади. Қатор давлатлар Исроилдан блокадани тўхтатиш, Ғазога гуманитар ёрдам киришини таъминлашни сўраган.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Мазкур чақириқлар фонида Буюк Британия, Канада, Португалия, Франция ва Мали сентябрда БМТ Бош ассамблеяси сессияси бошланишидан олдин Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини айтган. 

    Бундан ташқари, яна 10 давлат: Андорра, Австралия, Канада, Исландия, Ирландия, Люксембург, Янги Зеландия, Норвегия, Сан Марино, Словения ва Финляндия ҳам шундай қадам ташлаш ниятида. Дунё бўйлаб 140 дан ортиқ давлат Фаластин давлатини тан олган, Европа Иттифоқининг 27 мамлакатидан 12 таси шундай қарор қилган.

    Ўзбекистоннинг позицияси

    Ўзбекистон Фаластин давлати билан 1994 йил 25 сентябрда, Исроил билан эса 1992 йил 21 февралда дипломатик муносабатлар ўрнатган. Ўзбекистон ҳар икки давлат билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган бўлиб, Яқин Шарқда икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини бир неча бор эълон қилган.

    1 август, 16:25   Изоҳ (0)   1008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Марко Рубио

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.