“Реал Мадрид”да ҳаракат қиладиган бир нечта футболчиларнинг келажаги ҳамон ноаниқ қолмоқда. Yahoo Sports нашрига кўра, “қироллик клуби” ёзги трансфер ойнаси вақти ярим ҳимоячи харид қилишни режалаштирган. Бироқ бу харид таркибдан камида битта футболчи сотилган тақдирдагина амалга оширилади.

Манбада айтилишича, “Реал” қуйидаги футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр: ҳужумчи Родриго Гоэс, ҳимоячилар Ферлан Менди ва Давид Алаба. Шунингдек, клуб раҳбарияти ярим ҳимоячи Дани Себальос ҳамда ёш ҳужумчи Эндрикнинг келажагига ҳам шубҳа билан қарамоқда. Агар бу футболчилар бўйича жиддий таклиф тушса, клуб музокараларга тайёр бўлади.
АS нашри шуни ҳам қайд этадики, янги мавсумда бразилиялик ҳужумчи Эндрикга камроқ ўйин амалиёти берилиши мумкин. Бунга сабаб — бош мураббий Хаби Алонсонинг ҳужум чизиғида асосан Килиан Мбаппе ва ёш истеъдод Гонсало Гарсияга таяниши кутилмоқда. Айнан шу омил Эндрикнинг жамоани тарк этиш эҳтимолини оширмоқда.
Изоҳ (0)