Жорий йил I ярмида мамлакатда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 14,8 фоизга қисқарди. Газ қазиб олиш кўрсаткичида ҳам пасайиш кузатилган.

Статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ярим йиллик саноат ишлаб чиқариши ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда 488,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу 2024 йил мос давридагидан 6,6 фоиз кўп.
Жорий йил ярмида 575,6 минг тонна автомобиль бензини (ўтган йил шу даврида 675,9 тонна), 557,5 тонна дизель ишлаб чиқарилган (2024 йил мос ойларида 505,1 тонна).
Ярим йил ичида 21 млрд 785 млн метр куб табиий газ қазиб олинган. Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида бу рақам 22 млрд 486 млн метр куб, 2023 йил илк олти ойида эса 23 млрд 565 млн метр кубдан кўп бўлган.
Нефть қазиб олиш ҳажми ҳам 2024 йил ярмидаги 364 минг тоннадан 323,8 минг тоннага камайган.
Ҳисобот даврида республикада 185 минг 622 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган (бир йил олдинги рақам — 177 минг 443 дона). Ярим йил давомида қуйидаги моделлар улуши кўпроқ бўлган:
- Cobalt — 73 минг 102 дона (+0,2 фоиз);
- Damas —45 минг 992 дона (+18,1 фоиз) ;
- Tracker — 22 минг 847 дона (+6,3 фоиз) ;
- Onix — 17 минг 249 дона (+1 фоиз);
- Kia — 11 минг 763 дона;
- BYD — 7 минг дона.
Олти ойда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга ошган — 40 млрд 834 млн кВт/соатдан 43 млрд 536 млн кВт/соатга кўпайган.
Изоҳ (0)