• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди?

    Pop Mart ўйинчоқлар дўкони асосчиси ва раҳбари 38 ёшда. Унинг бойлиги олти ой ичида 12 баробардан кўпроққа ошиб, 2025 йил июль ойи бошига келиб 22,3 миллиард долларга етди. Унинг тез бойиб кетишига коронавирус, одамларнинг ўйинчоқларга бўлган оммавий муҳаббати, айниқса дунё бўйлаб ғолибона юришини давом эттираётган тишли ва табассум қилувчи Labubu ҳамда омад ёрдам берди. Биз сизга реклама факультетининг ёш битирувчиси қандай қилиб юмшоқ троллар ва қўғирчоқларни сотишни ўйлаб топгани, унинг муваффақиятига америкалик аёллар ҳуқуқи ҳимоячиси, япон майонези ва к-поп юлдузи қандай алоқадор эканлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Ван Нин (Фото POP MART INTERNATIONAL GROUP)

    Ван Нин 1987 йилда Хитойнинг марказий қисмидаги Хенан вилоятида туғилиб, болалигиданоқ савдо сирларини ўрганишни бошлаган. Мактабдан сўнг у ота-онасининг дўконида вақт ўтказарди. Ваннинг айтишича, ота-онаси турли-туман нарсалар — CD-дисклар ва видеолардан тортиб, қўл соатлари ва балиқ овлаш анжомларигача сотган. 

    “Ҳар куни турфа хил харидорларни кузатардим, шу тарзда тадбиркорликка бўлган қизиқишим болалигимдан пайдо бўлган эди”, деган у 2020 йилда Пекин университетининг Гуанхуа бошқарув институтига берган суҳбатида.

    Ван Нинг ўзининг дастлабки пулини мактаб имтиҳонлари ва университетга кириш оралиғидаги ёзги таътилда футбол мураббийи сифатида топган. У ўсмирлик пайтиданоқ бу ўйинга қизиқиб қолган, ўзи гуруҳ тузиб, улар билан яқин атрофдаги спорт майдонида машғулотлар олиб борган.

    Why Labubu is the must-have toy of the year | Her World Singapore

    2005 йилда Ван Нинг Сиас хусусий университетининг реклама йўналишига бакалавриатга киради. Ўқиш пайтида у суратга олиш ва видеога тушириш билан шуғулланиб, тайёр материалларни мусиқага мослаб монтаж қиларди ҳамда роликларни CD-дискларга ёзарди. Ваннинг курсдошлари уларга ҳам бир-иккита нусха тайёрлаб беришини сўрашади. Тадбиркорлик қобилиятини намоён этиб, у дарҳол ўз машғулотини даромад манбаига айлантиришга қарор қилади ва Days Studio номли талабалар клуб-студиясини ташкил этади. Тўғри, интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланиши ҳамда оммавийлашуви туфайли бу бизнес аста-секин сўниб боради. Бироқ студиянинг машҳурлик чўққисида Сиас университети талабаларининг ярмидан кўпи Days Studio дискларини харид қилишарди.

    2008 йилда бакалавр даражасини олгач, Ван Нинг Хенан вилоятидан Пекинга кўчиб кетади. У тахминан бир йил давомида таълим компаниясида методист сифатида ишлади, сўнгра Хитойнинг машҳур микроблог хизмати Sina Weiboʼга ўтади. Бу ерда Ван Нинг “ишнинг мазмуни” ҳақида ўйлай бошлади ва ўз сўзларига кўра, бутун умр “йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси” бўлиб қолишни хоҳлаши ёки хоҳламаслиги ҳақида бош қотира бошлайди.

    The Hottest Keychains of 2024: Labubu, McДональдъs Crocs, Wicked Starbucks &  More – Lldanduno

    2010 йил ноябрь ойида 23 ёшли Ван Нин Пекиндаги EC Mall савдо марказида биринчи Поп Март дўконини очди. У бу ғояни Гонконгга қилган сафаридан сўнг, LOG-ОN савдо тармоғидан илҳомланиб яратди. LOG-ОNʼда турли маиший буюмлар ва аксессуарлар — мини вентиляторлардан тортиб, сумка ва косметикагача сотиларди. У ердан ўйинчоқлар ҳам ўрин олган эди. Ван Pop Martʼни очиш учун 20 минг юан (тахминан 3000 доллар) сармоя киритди — бу пул унинг ўзи ва дўстлари томонидан йиғилган.

    Бироқ Pop Martʼнинг илк фаолияти осон кечмади. 2011 йилда сотувлар пасайди, кучли рақобат ва жамоанинг тажрибасизлиги муаммога айланди. Топ менежерларнинг барчаси, жумладан ҳозирги бош директор ва вице-президент Лю Жан ҳам яқинда ўқишни битирган эди. Ван ўша даврни эслаб, “кўприк қурилиши тугаса, ишларимиз юришади”, деган хомхаёллар билан ўзларини овутишганини айтади.

    2011 йил охирига келиб, Ван бизнес моделини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. У Tmall платформасида онлайн дўкон очди ва Pop Martʼни технологик компания сифатида инвесторлар эътиборига ҳавола эта бошлади. 2012 йилда кўплаб рад жавобларини олди — сармоядорлар уни тажрибасиз, жамоасини эса заиф деб ҳисоблашди. Аммо ўша йил августида таниқли “бизнес фаришта” Май Ган Pop Martʼга сармоя киритди — бу эса компаниянинг кейинги муваффақиятларининг бошланиши бўлди.

    2012 йилдан 2015 йилгача Pop Mart аста-секин кўпроқ сармояларни, жумладан, Май Ганнинг ёрдами билан жалб эта бошлади. 2014 йилда Ван Нинг Хитойнинг етакчи бизнес мактабларидан бири ҳисобланган Пекин университетининг Гуанхуа бошқарув институти магистратурасига ўқишга киради. Pop Martʼнинг бир нечта юқори бошқарув ходимлари Гуанхуани тамомлаган — компания операцион директори Си Де Ваннинг курсдоши бўлган, молиявий директори Ян Жингбин эса у ерда бир йил олдин магистратурани тугатган. Бундан ташқари, компания директорлар кенгашининг мустақил аъзолари орасида менежмент мактаби ходимлари — профессор Чжан Сзянжун ва ўқитувчи У Ляншен ҳам бор эди.

    4 things to know about Labubu, the popular Pop Mart figure with fans  including Blackpinkъs Lisa - CNA Lifestyle

    Бу кадрлар қўшилишининг барчаси компаниядаги бизнес қарорларига таъсир кўрсатди ва 2015 йилда Pop Mart ўз асосчисини Forbes рўйхатига олиб келган ҳал қилувчи қадамлардан бирини қўйди. Дўконда Dreams компаниясининг Sonny Angel ўйинчоқлари сотила бошланди. Ван Ниннинг ҳисоб-китобларига кўра, у ойига 60 000 га яқин ўйинчоқ ёки ҳар 20 сонияда биттадан сотган.

    Дастлаб Labubu фақатгина Хитойда оммалашди. Коронавирусга қарши чекловлар аста-секин енгиллаштирилгач, ўйинчоқлар савдоси ўсишда давом этди. Ҳатто Хитойдаги Пинг Ан банки янги мижозларга ҳисоб очиб, унга 50 минг юан (қарийб 7 минг АҚШ долларига тенг) киритганда Labubu ўйинчоқни совға сифатида тақдим этган. Бироқ банк назорат органи огоҳлантириш берди ва бу акция тўхтатилди.

    Labubu атрофидаги халқаро шов-шув 2024 йилда, Blackpink гуруҳининг таиландлик к-поп юлдузи Лиса Instagram профилида ўйинчоқ билан суратини жойлаштирганида бошланди. Шундан бери турли ёш ва шуҳратдаги юлдузларнинг қимматбаҳо ва жуда қимматбаҳо сумкаларига тишли тролл шаклчаларини тақиб олган суратлари узлуксиз пайдо бўлмоқда. Бу йилнинг июнь ойида қўшиқчи Рианнанинг Louis Vuitton сумкасида ҳам, шоу-бизнес афсонаси, 79 ёшли қўшиқчи ва актриса Шернинг сумкасида ҳам махлуқ-брелок кўзга ташланди. Катталар томонидан "болаларча" ўйинчоқлар харид қилинишининг одатий ҳолга айланишидан ташқари, бу шаклчаларнинг муваффақиятида уларнинг арзонлиги (Pop Martʼда улар тахминан 20-30 доллар туради), кутилмаганлик унсури ва айниқса миллениаллар ва зумерлар орасидаги глобал ноаниқлик туйғуси туфайли кенг тарқалган носталгия муҳим рол ўйнамоқда.

    TAT and POP MART welcome LABUBU to explore Thailand - TAT Newsroom

    Ҳозирда Pop Mart компаниянинг дизайнлари асосида маълум сифат стандартларига мос келадиган ўйинчоқлар ишлаб чиқарадиган 30 дан ортиқ фабрика билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳар бир янги тўпламни яратиш жараёни камида саккиз ой давом этади — рассомлар ва дизайнерлардан тайёр эскизларни олишдан то қадоқланган ўйинчоқларни сотишгача. Бироқ Ван Нинг фақат ўйинчоқлар билан чекланиб қолмаган — 2023 йил сентябрида Пекиннинг Чаоянг туманида Pop Land кўнгилочар боғи очилди. Компания, шунингдек, персонажларни жонлантириш учун ўз анимация студиясини ишга туширди. 

    “Бутун дунё сени катта бўлишга шоширади, Pop Mart эса секинроқ улғайишингни истайди”, дея таъкидлайди 38 ёшли миллиардер Ван Нинг.

    14 июл, 08:52   Изоҳ (0)   2733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ПопМарт#Labubu#ўйинчоқ#миллиардер#бизнес#Хитой

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутун дунё изидан қуваётган 5 та ноёб Labubu: нега улар бу қадар қиммат?

    18 июн, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

    17 июл, 11:59

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 18 июль куни 45 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:16

    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

    Реклама | 17 июл, 11:59

    Кўкдаладаги газ заправкадаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 17 июл, 10:30

    Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаши мумкин

    Спорт | 17 июл, 08:18

    Ўзбекистонда Пенсия жамғармаси ва Ғазначилик бўлимлари тугатилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 22:08

    Биржада Аи-80 бензини нархи рекорд даражада қимматлашди

    Ўзбекистон | 16 июл, 21:52

    Ўзбекистонликлар 5 ойда энг кўп қайси давлатга саёҳат қилди? 

    Ўзбекистон | 16 июл, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.