• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    Машҳур хонандаларнинг клиплари орқали танилган, бир муддат бошловчиликда ҳам ўзини синаган профессионал каскадёр ва актёр, бугунги кунда беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан актёрнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига назар ташлаймиз.

    “Мен Москвада дунёга келганман”

    Фото: Instagram

    — Дадам савдогар инсон бўлганлар. Даставвал савдони мева-сабзавот маҳсулотларининг савдоси билан бошлаган, кейинчалик эса валюта савдоси билан шуғулланганлар. Доллар у вақтларда юртимизда йўқ эди. Бўлса ҳам саноқли инсонларда бўлган. Дадам асли Ўзганда дунёга келганлар. Дадам тенги инсонлар ҳозир ҳам дадамни жуда яхши билишади. Улар спортчи бўлган.

    Мева-сабзавотларни Ўзбекистондан олиб, Россияга сотган. Ўша вақтларда онам билан танишишган. Улар турмуш қурган ва мен Москва шаҳрида дунёга келганман. Москвада уйимиз бўлган. Уч ёшимда ота-онам ажрашганларидан сўнг, алоҳида яшаганмиз. Дадам саккиз ёшимда оламдан ўтганлар. “Бўлди, сизларни ҳам ўзим билан олиб кетаман”, дегандилар ўша келганларида. Аммо ўша воқеадан уч ой ўтиб, бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этганлар. Ака ёки укаларим бўлмаган, дейди Йигитали.

    “Илк даромадимни совуқда ишлаб топганман”

    Фото: “Дарё”

    — Биринчи гонорар билан боғлиқ хотиралар инсонни қувонтириши керак. Аммо менда ундай эмас. 2011 йили давлат фильмида суратга тушганман. Бу фильмдаги илк катта ролим эди. Давлат фильми, шарт-шароитлар бошқача бўлади, деган умид бўлган. Адашмасам, қиш ойи эди. Совуқда эшакдек (шундай дейишга мажбурман) ишлаб, ҳамма иш битганидан сўнг қўлимга 870 минг сўм гонорар беришган, дейди актёр Йигитали Мамажонов.

    “Тўйларда ҳам бошловчилик қилганман”

    Фото: Instagram

    — “Шу ишни қила олмайсан”, деган гапни ёқтирмайман ва шу гапни аксини такрорлагим келади. Ёшлигимда омма олдида гапиришга, интервью беришга уялар эдим. Биринчи берган интервьюларимни кўргим келмайди. Маълум вақт тўйларда бошловчилик қилганман. Тўй инсонни пулга қизиқтиради, аммо ижодини тўхтатиб қўяди. Шунинг учун тўйларимни кўпайтиришга ҳаракат қилмасдим. Тўйда жанжалли ҳолатлар бўлмаган, санъаткормиз, ҳурматимизни билиб, ибрат бўлишга ҳаракат қилганмиз. Тўйларда биринчи чиқишларимда 200 доллар гонорар олганман. Кейинчалик 400-500 доллар ҳақ олардим. Охирги тўйим бир қадрдонимизнинг тўйида аёлим билан биргаликда бошловчилик қилганмиз, дейди Йигитали Мамажонов.

    Йигитали Россияда антенна ўрнатиб, кунига 150-200 доллар пул топган

    Фото: Instagram

    — Моҳирилла ака деган уста акамиз, менга Россияда антенна қўйишни ўргатди. У акани ҳам бошидан жуда қийин кунлар ўтган экан. Энг қийин, баланд томларга чиқиб антенна қўярдим. “Али унақа баланд жойларга чиқманг, пастроққа қўяверамиз”, деб хавотир олиб ўтирарди. Россияда тўрт ой вақт давомида антенна қўйганман. Бу ишдан кунига 150-200 доллар пул топардим. Устамни топишини кўриб, “менга 150 доллар каммасмикан”, деб ўйлаб қолардим. Бу жуда қийин касб эди.

    Ўша вақтларда “Ойқиз эртаги” фильмида бош ролни ижро этиш учун 6 миллион сўм гонорар берамиз, деб чақиришган. Ўша фильм учун Россиядан қайтганман, дейди актёр.

    “Энг катта гонорарни Райҳон берган”

    Йигитали Мамажонов собиқ рафиқаси билан ижодий ҳамкорлик ва клиплар орқали танилганидан уялмайди.

    Фото: Instagram

    — Райҳоннинг клипи трамплин бўлди. Ундан кейин Лола клипи съёмкасига чақирди. Камерани ўзимга бериб қўйишди, реал ҳаётни кўрсатиб бергандек бўласиз. Улар бошқача ғоялар билан мухлисларни ҳайратда қолдирадиган ижодкорлар эди. Лоладан кейин Райҳон “Самода” деб номланган клипига чақирди. Энг катта гонорарни ҳам Райҳоннинг клипидан олганман, чунки ўша пайтда ўзимни юлдуз деб ўйлаганман. Биринчи, иккинчи клипларим билан танилиб бўлгандим. Қўлимга оз-мунча пул беришган, лекин у пул менга керакмас эди, сабаби маза қилиб ижод қилганман, дейди у.

    “Клиплар сабаб Йигитали Мамажонов бўлдим”

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — Агар умумий хулоса қиладиган бўлсак, менинг ҳаётимда клиплар алоҳида ўринга эга, чунки ўша клиплар сабаб Йигитали Мамажонов бўлдим, ҳозирги даражага етиб келдим. Бу нарсаларни инкор этиб бўлмайди. Инсон барибир кимлигини унутиши керак эмас. Мен бу нарсадан уялмайман ва ғурурланиб айтишимнинг сабаби айнан клиплар профессионализм даражасига чиқиб, сюжетлар қизиқарли чўққига ета бошлаганида ижодимни бошлаганман. Бу ҳам бир омад. Институтдаги гуруҳимизда 25 та бола бор эди, орасида мендан ҳам истеъдодлилари бўлган. Бироқ клипларга айнан мени чақиришган. Ўртача истеъдодли бола эдим, ўзимни зўрман дея олмасдим, дейди актёр.

    “Райҳоннинг уйида ичкуёв эдим”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган. Жуфтлик 2014 йил май ойида эгизак фарзанд кўрган бўлиб, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйишган. 2016 йилнинг майида эса Райҳон ва Йигиталининг никоҳи расман бекор қилинган. Эгизак ўғиллар хонанда Райҳон қарамоғида қолган.

    Фото: Sayyod.com

    — Мен бир марта ичкуёвликнинг иссиқ-совуғини татиганман. Биринчи собиқ аёлим Райҳон тўйимиздан олдин меникида яшаймиз, деб айтганида мен рад қилишга уринганман. Ичкуёвлик бу уят, мен эркак кишиман, сенинг уйингда яшаш менинг ғуруримга тегади, кел, яхшиси, ижарада яшаймиз, деганман. Райҳон “Менинг онам вафот этган. Онамдан ёлғиз ёдгорим — синглимни бу катта уйга қандай қилиб ташлаб кетаман? Ким қарайди унга? Яхшиси, вазиятни мураккаблаштирмайлик, ахир биз бир оила бўламиз, сеники-меники йўқ, ҳаммаси бизники”, деб айтган. Уйланишимдан олдин мен ўзим билмаган ҳолда нотариусда никоҳ шартномасига қўл қўйиб келган эканман. Кейин билсам, у шартномада агар биз ажрашсак, ҳамма ўз мол-мулки билан қолиши ҳақида банд бўлган экан.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Мен ўшанда у қандай шартнома эканини билиб қолганимдан кейин Райҳонга “Демак, сиз менга ишонмаётган экансиз-да, менинг туйғуларим сиз учун аҳамиятсиз экан-да”, деганимда у ёши катта қариндошлари шуни хоҳлашаётганини айтган. Ҳозир ўйлаб қарасам, ҳаммасини ўшанда тўхтатишим керак бўлган экан. У вақтда тўйимизга озгина вақт қолганди. Мен ҳаммасини яхшиликка йўйиб, уйланаман дедимми, тамом, уйланаман, деб қарор қабул қилганман.

    Фото: popcorn.uz

    Ўйласам, Райҳон ўшанда эҳтиёткорлик жиҳатидан ақлли иш қилган. Лекин мен 100 фоиз Райҳондан ундай нарсалар талаб қилмас эдим. Ўзи мен унинг уйида яшашим уятли нарса, мен яна қандай қилиб бошқа нарса талаб қилишим мумкин? Ундан кўра ўлиб кета қолай. Унақа ҳаром луқмани еганимдан кўра ўлиб кетганим яхши, дейди актёр.

    “Фарзандларим отасини сўрайди” — Райҳон

    Райҳон Ғаниева фарзандли бўлишни узоқ вақт орзиқиб кутган. 2014 йили у бир эмас, иккита ўғил фарзандларни дунёга келтирди, аммо ўша пайтда болаларни отасидан ажратиш унга ҳам осон кечмагани аниқ.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — Фарзандларим отасини сўрайди, албатта. Улар тез-тез кўришиб туради. Бундан ташқари, мен ўзим Йигиталидан улар билан тез-тез кўришишини, мулоқот қилишини сўрайман. Ҳар доим фарзандларимни отасини ҳурмат қилишга, севишга ўргатаман, чунки у ўғилларимнинг отаси, дейди Райҳон Ғаниева.

    “Қозоғистонлик қизга уйландим, аммо бир-биримизга тўғри келмадик”

    Йигитали Мамажонов Қозоғистондаги ижодий сафарлари чоғида эса Нигина исмли қиз билан танишиб қолган ва турмуш қуриш таклифини берган. Унинг иккинчи турмушидан қиз фарзанди бўлиб, у 2018 йилнинг 17 февраль куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида дунёга келган. Аммо актёрнинг бу муносабати ҳам узоққа чўзилмаган.

    Фото: “Дарё”

    — Иккинчи аёлим ҳам бир синов бўлди. Инсон бахтли бўлишга арзимайдими, уни бахтли қила оламан, деганман. Иккинчи аёлимнинг ҳам биринчи турмуши бўлмаган. Биринчи турмушидан бир-икки йил ўтиб учрашиб қолганмиз. Қандайдир бир жиҳатлари ёққани учун, ҳам эркак киши сўққабош бўлиб, бўйдоқ юриши яхши бўлмагани учун унга турмушга чиқишни таклиф қилганман. Озгина бирга яшадик. Уларнинг тарбияси бизнинг тарбиямизга тўғри келмас экан. Уларни ҳам ёмонламайман. Иккинчи аёлим ўзимдан тўрт ёш кичкина эди. У ҳам ҳаётида ўзига яраша қийинчиликларни, ҳар хил одамларни кўрган, оилавий муаммоларни билган, турли синовлардан ўтган эди.

    Фото: Instagram

    Менинг характерим жуда оғир, айтган гапимни қилдирмасам бўлмайди. Бир нарсани ундан жуда қаттиқ илтимос қилганман, айтганимни қилмаган, у бурчга рози эмасман, ўзим билганимни қиламан, деган. Унда майли, билганингни қилавер, деганман. Қилмайман, дегандан сўнг уни уриб, жоҳиллик билан айтганингизни қилдирмайсиз-ку, тўғрими? Шундан сўнг у томонга қараб йўл юрилмаган. Демак шундай бўлиши керак экан, бу ҳам хатоларимдан бири бўлган, дейди актёр.

    “Учинчи аёлим билан турмуш қурганимизни оммадан яширганман”

    Актёр Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи актриса Муқаддас Саъдуллаева билан 2018 йилда танишган. Уларнинг учрашувига “Ўзимизнинг йигитлар” номли шоу дастури сабаб бўлган. Актриса ўғли Абубакрни дунёга келтиргунга қадар Йигитали билан оила қурганини яширганди.

    Фото: Instagram

    — Аёлим билан кўрсатув съёмкасида танишганмиз. У пайтда менга ҳам, унга ҳам қийин вазият эди. Оилавий ажримдан кейинги руҳий муаммоларни енгиш учун вақт ва руҳий мадад керак. Биз аввалига бир-биримизга руҳий кўмак бериш учун гаплашганмиз. Кейинчалик муносабатларимиз жиддийлашган. Унинг сабрли эканини ва айтган гапимни қонундек қабул қилишини сезганман. Аввалига оила қурганимизни одамлардан яширганмиз, аммо ўғлим туғилиш арафасида ҳаммаси ошкор бўлган, дейди Йигитали Мамажонов.

    “Туғуруқхонада иккимизни кўриб ҳайрон қолишган”— Муқаддас Саъдуллаева

    Йигитали Мамажоновнинг учинчи турмушидан Абубакр ва Хадича исмли фарзандлар дунёга келган. У ҳозирда Муқаддас Саъдуллаева билан бахтли турмуш кечирмоқда. Актриса кўз тегиши сабаб турмуш ўртоғининг хоҳиши билан оила қуришгани маълум қилинмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим ҳам менгача икки марта оила қурганди. “Мен аввалги оилаларимни оммадан яширмагандим. Менимча кўз тегди. Шу боис сиз билан бўлган никоҳимизни ҳозирча ҳеч кимга айтмаймиз”, деган. Унинг гапини қонун деб билганим учун оила қурганимизни энг яқин дугонам Шаҳзода Муҳаммедовага ҳам айтмаганман. Ҳомиладор бўлмасимдан аввал бирга ресторанларга борардик. Аммо ҳомиладорлигим сезила бошлагач, ҳатто бирга кўчага ҳам чиқмаганмиз. Баъзан бу ҳолат қачонгача давом этаркан, деб кўп ўйлардим. Туғруқ куним келганида биргаликда туғуруқхонага борганмиз. Иккимизни бирга кўриб, кўпчилик ҳайрон қолган. Ўғлим Абубакр дунёга келганидан кейин менга ажойиб сюрприз тайёрлаганлар. Яъни оила қуриб, фарзандли бўлганимизни оммага ошкор этган. Йиғлаб юборганман, дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

    “Аёлимнинг рашки сабаб ажрим ёқасига келдик”

    Муқаддас бир неча йилдан буён деярли ижод қилмайди. Фақатгина турмуш ўртоғи билан партнёр сифатида суратга тушади, холос. 2022 йили эса Муқаддас ва Йигиталининг муносабатларига дарз кетгани ва улар алоҳида яшаётгани маълум бўлди. Актриса турмуш ўртоғининг хонадонидан кетгани ва фарзандларини ёлғиз тарбиялаётгани ҳақида бир неча видеолар жойлади. Йигитали Мамажонов кейинчалик бунинг сабабларини ва Айсанемхон Юсупова билан муносабатлари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ҳар бир актёрнинг ўзига яраша методикаси бор. У ўзи учун муайян ҳолатга кириш учун йўналиш танлаб олади. Айсанемхон билан клиплар, сериаллар орқали танишмиз, лекин яқинмасмиз. У қиз билан севишиб, муҳаббатни бошдан кечирмадик. Менинг фильмдаги образим Рустам Айсанемхоннинг образини севади. Мен фильмда Рустамга айландим. Съёмка тугаганидан кейин ҳолатдан чиқдим. Ҳар бир эркакнинг ўз дидидаги аёли бўлади. Айсанемхон менинг дидимдаги қиз эмас. Аёлим жуда қаттиқ рашк қилади. Тўғри, севгани учун рашк қилади, лекин бу менинг ишим, эркак кишимиз биз, тирикчилик сабаби кино. Ишимни яхши кўраман, шунинг учун аёллардан илтимос, эркак кишининг шахсий ҳудудини бузманг, дейди у.

    “Телбаларча севилишга мен тайёр эмасман”

    Фото: Instagram

    — Оиламиз кучли рашк сабаб ажрим ёқасига келди. Телбаларча бир инсонни севиш — психологик яхши нарса эмас. Бунинг оқибатида фожиалар юз бериши мумкин. Энг енгили оила бузилишига, кейинроқ эса ўлимгача олиб келади. Аёл киши ўзи билиб-билмай, кўнглингизни оғритадиган, нафсониятингизга тегадиган гапларни гапириб қўядики, шунақа пайтда “Шунча умримни, вақтим, энергиямни шу аёлга сарфлаб келаётганим қанчалик тўғри экан? Бундан кейин ҳаётимни бахшида қилиб, бу инсон билан яшаш тўғримикан, арзимайди-ку бу инсон?”, деб ўйлаб қоласиз. Бу фикр секин-аста кучаяверади, кучайганидан кейин яна гапириб қўяди. Айнан мана шундай вазият 7 ой аввал бизнинг оиламизда ҳам бўлган. Рашк, қаттиқ яхши кўриш шахсан менга керак эмас. Жинниларча яхши кўрадиган инсонга сиз бўйин эгиб яшашингиз керак, мен бундай севгига тайёр эмасман. Бу нарса мени безиллатади. Бу дунёда ҳеч бир жонзот ҳақиқий, тубсиз, беғараз севгига арзимайди. Бундай севгига фақат Аллоҳ муносиб. Мени бундай севишлари керак эмас. Аёл киши эрини ҳурмат қилиши керак, дейди Йигитали Мамажонов.

    Орадан бир неча ой ўтиб, оила ришталари қайта тикланди. Йигитали турмуш ўртоғи билан муносабатлари яхшилангач, оилавий Умра сафарига бориб қайтишди. Ундан сўнг бир муддат телекўрсатувда биргаликда бошловчилик қилишди.

    Йигитали Мамажонов “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали кастингидан нега норози?

    Фото: Instagram

    — Жалолиддин Мангуберди тарихий сериалининг кастингига чақиришди. Кастингга бордим, жуда зўр дея олмайман, чунки бирдан, жуда тез бўлиб кетди. “Қўлингдан нима келади”, дейишди. Ўзим ҳақимда маълумот бердим. Ўқиганимни, сериал, кино, клипларда суратга тушганимни маълум қилдим. “От минишни биласанми?”, дейишди, “Фил минишни ҳам биламан”, дедим. “Хоҳласангиз трюклар ҳам қила оламан”, дедим, уни ҳам кўрсатганимдан сўнг “Вой, зўр, Йигитали”, деб қойил қолишди. Аммо мени бу ролга олишмади, чунки Жалолиддинни ўйнаётган турк актёри мен кўрсатган ишлардан бирортасини қила олмас эди. Уларга бу нарсаларни қилишга анча бор. Мақтаниш эмас, ҳали анча бор. Чунки бу ишларни у актёрларнинг ўрнига қилиши учун каскадёрларга пул тўлашади ва улар қилишади. Биз эса бу ишларни ўзимиз қиламиз. Керак бўлса ролни улардан яхши ўйнаб бера оламиз, фақат яхши режиссёр билан устимизда ишласак кифоя. Ўша рол билан яшаймиз, керак бўлса. Хуллас кейин сериалга чақирилганим ҳам йўқ, дейди актёр.

    “Гонорари қиммат актёрман”

    Йигитали Мамажонов 20 дан ортиқ фильм ва сериалларда бош ролларни ижро этган. 40 дан ортиқ видеоклипларда суратга тушган.

    Фото: Instagram

    — Кўп гонорар сўрайдиган актёрлар тоифасига кираман. Меҳнатимга яраша сўрайман, чунки олган пулимни ҳар доим оқлаганман. Шу кунгача ҳам биринчи навбатда сценарийга қараганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Агар сценарий яхши бўлмаса, мен у фильмда суратга тушмайман. Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Санжар Маткаримов, Мансур Васатининг фильмларида суратга тушишни хоҳлайман. Танимаган режиссёрларимни рад этишим мумкин. Шунда ҳам бирдан рад этмайман — улар билан суҳбатлашаман. Агар суҳбат жараёнида у мени нимагадир ишонтира олса, фильм сценарийсини ўқиб чиқиб, розилик билдиришим ҳам мумкин.

    Фото: Instagram

    Мен суратга олиш ишлари давомида Юлдуз Ражабова, Асал Шодиева билан яхши тил топишиб ишлаганман. Одатда партнёр танламайман. Муҳими, фикримиз тўғри келса, мен боғдан келганимда, шеригим тоғдан келмаса бўлди, дейди актёр.

    25 июн, 16:05   Изоҳ (0)   1462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Йигитали Мамажонов#Райҳон Ғаниева#Муқаддас Саъдуллаева#Лола

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Йигитали Мамажонов бешинчи марта ота бўлди (фото)

    03.12.2019, 13:37

    «Ягона илтимосим — бизни тинч қўйишсин». Райҳон Йигитали ва Муқаддасга бахт тилади

    07.01.2020, 18:39

    Райҳон «саводсиз», Лола шиширилган лаблар ва улама киприкларга қарши. Instagram янгиликлари

    30.06.2020, 22:45

    Мадина Мумтоз хонадонидаги байрам, Муқаддаснинг ўғлини Райҳоннинг эгизакларига ўхшатишди. Instagram янгиликлари

    24.08.2020, 22:34

    Instagram: Сочини сариққа бўяган Аҳад Қаюм, Марям Тиллаеванинг муҳокамаларга сабаб бўлаётган янги сурати, Дурдона Қурбоновадан тренддаги мавзуга пародия

    30.08.2021, 22:24

    Instagram: Карра жадвалини билмайдиган Муниса Ризаева, туғилган кунини нишонлаган Райҳон, Шаҳзода Муҳаммедова тақдирини ўзгартирган сериал

    16.09.2021, 22:19

    Instagram: Воҳиджон Исоқов ота бўлди, Саида Раметова туғилган кунини қандай нишонлади? «Дайди қиз» кимнинг устидан ИИБга арз қилмоқчи?

    22.09.2021, 22:28

    Instagram: Азамат Аҳроровнинг уйлангани ва икки фарзанди борлиги маълум бўлди, Севара Солиева учинчи марта она бўлди, рафиқасига янги машина совға қилган Шароф Муқ...

    24.12.2021, 22:56

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    20.01.2022, 20:54

    Instagram: Даврон Асқаров никоҳ тўйидан репортаж, яна бир қизни асраб олган Диёра Усмонова, кўзойнагини Нилуфар Усмоновага совға қилган Мурод Назаров

    26.09.2022, 22:48

    Instagram: Рухшонага Malibu совға қилишди, Муниса Ризаевадан янги клип, Умрага йўл олган Муқаддас ва Йигитали

    04.11.2022, 22:30

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги дабдабали тўйи, туғилган кунини нишонлаётган Мирзабек Холмедов, Ҳиндистон саёҳатидаги Дурдона Қурбонова

    13.12.2022, 22:48

    2 ёшидан санъатга қадам қўйган, отасидан эрта айрилган ва бахтини иккинчи турмушидан топган Райҳон Ғаниева 45 ёшни қарши олди (фото)

    19.09.2023, 19:03

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    08.11.2023, 15:48

    Instagram: Юлдуз Усмонова бир кунда нечта “бирров”га боради? Сардор Тўраев ва Мадина Каримованинг тўйи Сурхондарёда давом этди 

    04.06.2024, 11:25

    Instagram: Мирзабек Холмедов неварали бўлди, Райҳон Йигитали билан муносабатларига ойдинлик киритди, Муниса Ризаева янги клип ишламоқда

    20.06.2024, 10:58

    Instagram: Сабина Мустаева турмушга чиқди, Марям Тиллаева Россия сериалида бош ролни ўйнайди, Тошкентдаги тўйда Авраам Руссо қўшиқ куйлади

    12.07.2024, 10:50

    Афсонавий санъаткорнинг невараси, машҳур актёрларнинг фарзанди, профессионал филолог, хонанда Райҳон 46 ёшда (фото)

    18.09.2024, 17:23

    Instagram: Янги машинали бўлган блогер, Лоланинг синглиси санъатга қадам қўйди, Юлдуз Усмонова Хитойда концерт берди

    07.10.2024, 10:45

    Instagram: Ситора Фармонова турмушга чиқмоқда, икки актриса онасига автомобиль совға қилди, baby Mohi туғуруқхонадан чиқди  

    24.10.2024, 21:46

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    10.12.2024, 11:30

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Instagram: Туғилган кунини Хитойда нишонлаган Зиёда, Малика Эгамбердиеванинг “биррови” нархи қанча? Муниса Ризаевадан янги қўшиқ тақдимоти

    16 январ, 12:04

    “Нархим муомаласига яраша”. Жалолиддин Аҳмадалиев Тошкентдаги тўйларда хизмат қилиши 5 минг доллар эканига изоҳ берди

    20 январ, 12:52

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Икки карра бахт: Эгизак фарзандлари бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    14 март, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.