Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев Тошкентда “Қашқирлар макони” турк сериали актёрлари билан учрашиб қолди.
Хонанда Юлдуз Турдиева саҳифасига янги суратини жойлаштирди ҳамда кузатувчиларини шукроналик ҳисси билан яшашга ундади.

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи Арсений Морозни туғилган куни билан табриклади.

Хонанда Лола сентябрь ойида ўтказиладиган концертида мухлислари қандай қўшиқлар кутаётгани билан қизиқди.

Актриса Юлдуз Ражабова ҳаммага кучлироқ бўлишни тилади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ўғли Санжар иккинчи марта ота бўлди. Шу тарзда Рашид Холиқовнинг неваралари сони тўрт нафарга етди.

Таниқли раққоса Дилноза Ортиқова саратон касаллигига чалингани ҳақида сўзлаб берди.
Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова турмуш ўртоғи билан бирга янги фотосессия ташкиллаштирди.

Вайнер Иймона Аҳмедова ота-онасига янги таъмирдан чиққан хонадон совға қилди ҳамда қувончини кузатувчилари билан бўлишди.
Изоҳ (0)