• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Кўк чой” билан танилган, “Сетора”даги Комилага уйланган, ўзбек эстрадасидаги энг “қиммат” DJ — Илҳом Йўлчиев 49 ёшда

    Ўзбек эстрадасининг узоқ йиллик вакили, асл исми Илҳом Йўлчиев бўлган хонанда DJ Piligrim 10 июнь куни 49 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига назар соламиз.

    DJ Piligrim санъатга кириб келганига 27 йил бўлди

    Илҳом Йўлчиев 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У болалигида этикдўзлик қилиб, бозорда чарм курткалар сотган.

    Фото: Илҳом Йўлчиевнинг шахсий архивидан

    — Чилонзорда ўсганман. Отамни кўрмаганман. Унинг йўқлиги, бўшлиқни спорт билан тўлдирганман. Болалигимда фазогир бўлишни орзу қилардим. Аммо онам немис тили ўқитувчиси бўлишимни истади. Мен институтга кирган пайтда беш йиллик таълим ва бакалаврга қўшиб магистр даражасини ҳам беришарди. 1998 йили немис тили ўқитувчиси деб ёзилган дипломни олганман. Аммо бу соҳада ишлашни истамадим. Чунки қизиқиш бўлмаган, диплом эса ҳалигача онамнинг шкафида чиройли идишлар қаторида туради. У ерда менинг дипломимдан ташқари яна иккитаси бор. Сабабини билмайман-у, бизда бугунги кун билан эмас, келажак билан яшалади. Бу диплом ҳам гўё келажак учун олиб қўйилгандек. Фойдаланиладими-йўқми, буни Худо билади, дейди хонанда Илҳом Йўлчиев.

    “Тахаллусим бир кечада пайдо бўлган”

    Хонанда ноодатий тахаллуси бир кечада тасодифан хаёлига келган ва бир муддат тунги клубда ишлаган.

    Фото: Instagram

    — 1998 йили дижейларнинг фестивали бўлган. Унда Best DJ сўзларининг қисқартмасидан фойдаланмоқчи эдим. Аммо ташкилотчиларга бу ёқмади. “Эрталабгача вақт бор, тонгда афишаларни чоп этишга юборишимиз керак. Ўзинг учун яхшироқ ном топ”, дейишган. Хаёл суриб, кинога кўзим тушиб қолган. Ундаги диалогда piligrim сўзи ишлатилганди. Изласам, бу сўз дарвеш маъносини англатар экан. Ана, тахаллус топилди, деб DJ Piligrim бўлишни маъқул кўрганман, дейди хонанда.

    “Мақсадим дуэтдошларимнинг машҳурлигидан фойдаланиш бўлган”

    Илҳом Йўлчиев шу кунгача жуда кўп машҳур хонандалар билан дуэт куйлаган. Хонанда улардан “зина” сифатида фойдаланганини яширмайди.

    Фото: Instagram

    — Менда продюсер ёки ҳомий бўлмаган. Ҳамиша ўз фаолиятимни ўзим молиялаштирганман. Машҳур хонандалар билан дуэт куйлашимнинг асосий сабаби эса уларнинг машҳурлигидан фойдаланиб кўтарилиш бўлган. Бу борада эгоист эканлигимни тан оламан. Дуэтларнинг деярли ҳаммаси яхши чиққан ва одамларга ёққан. Ҳозир ўзим ҳам ёш хонандаларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Дуэт айтган, ҳатто қўшиқ яратиб берган пайтларим ҳам кўп бўлади. “Кўк чой” гуруҳи билан ишладик, уларнинг қўшиқлари одамларга ёқяпти, дейди DJ Piligrim.

    У муаллифлик қўшиқлари билан бир қаторда, ўзбек шоу-бизнесининг машҳур юлдузлари — Лола, Севара Назархон ва Юлдуз Усмонова билан ҳамкорликдаги дуэтлари билан ҳам машҳур.

    DJ Piligrim дуэтдоши хонанда Райҳоннинг устидан ИИБга шикоят қилган

    Райҳон бу ҳақида Instagramъдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

    Фото: Instagram

    Райҳоннинг сўзларига кўра, Учтепа тумани Ички ишлар бўлимидан унга қўнғироқ бўлган ва унда DJ Piligrim 17 март куни YouTubeъдаги интервьюда шахсий ҳақоратларга учраганини иддао қилган. Райҳон вазиятга изоҳ берар экан, интервьюда айтилган гаплар аввалроқ режалаштирилган ижодий ҳамкорлик доирасида юзага келганини таъкидлади. Райҳоннинг айтишича, у ва DJ Piligrim янги “Муҳаббат” қўшиғи устида биргаликда ишлаган, харажатларнинг барчасини эса Райҳон ўз зиммасига олган. Бироқ келишувга зид равишда, қўшиқ премераси DJ Piligrim’нинг каналларида радиолардан олдин тарқатилган, бу эса режалаштирилган эфирларни бекор қилинишига сабаб бўлган.

    — Аввалига хафа бўлдим, кейин эса аҳамият қилмадим, сабаби мухлислар эшитишса бўлди деб қўйдим. Қаерда эшитгансизлар бундай тубанликни? Интервьюда у ҳақида нима деганимни кўриб ва бу воқеани ўқиб, ўзингиз хулоса қилинг. У одамга мени ҳеч қандай гапим йўқ ва мен бу инсонга орамиздан нима гаплар ўтганига қарамай фақат яхшилик тилайман, дейди Райҳон.

    “Санъат туфайли касалликка чалиниб, уни ёга орқали даволаганман”

    Хонанда бир муддат Ҳиндистонда яшаб, ўша ерда соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга даво топган.

    Фото: Instagram

    — 2016 йил белим қаттиқ оғриган ва эгилолмай қолганман. Текширтирсам, умуртқада нерв томирларининг қисилиши ва кучли шамоллаши ташхисини қўйишган. Унинг пайдо бўлишига эса узоқ вақт машинада ўтириш сабаб экан. Ҳақиқатан ҳам, гастрол сафарларига кетаётганда бир неча соат қимир этмай машинада ҳаракатланамиз. Унинг устига, ишим компьютер билан боғлиқ бўлгани ҳам саломатлигимга салбий таъсир этибди. Шундан кейин Ҳиндистонга бориб яшадим. У ерда ёгани ўргандим. Ҳозир ҳам ёга машғулотлари билан мунтазам шуғулланаман. Агар кимдир шу касаллик билан оғриётган бўлса, албатта, ёга билан шуғулланишни тавсия қиламан. Чунки саломатлигим айнан ёга сабаб яхшиланди, дейди хонанда.

    “Муҳаббатсиз яшай олмадим, ҳозир бўйдоқман”

    Хонанда омадсиз икки никоҳи ва иккинчи турмушидан ҳам ажрашгани ҳақида яширмайди.

    Фото: Коллаж “Дарё”

    DJ Piligrim икки марта турмуш қурган ва икки марта ажрашган. Биринчи марта у 2003 йилда “Сетора” гуруҳининг аъзоси Комила Хўжаевага уйланган. Уларнинг 2004 йилда туғилган Исом исмли ўғли бор. Аммо уларнинг биргаликдаги ҳаёт йўли узоққа бормади — хонандалар 2005 йилда ажрашган. Хонандалар ажралгандан кейин ҳам дўст бўлиб қолганини айтган. Комила Хўжаева фарзандининг отасини бу йилги туғилган куни билан Instagram орқали табриклади.

    Узоқ вақт бўйдоқ юрган Илҳом Йўлчиев иккинчи марта, 2018 йилда турмуш қурган. Бу турмушдан Ином исмли ўғли бор. Аммо бу турмуш ҳам ўхшамаган. Хонанда собиқ аёли билан 2022 йилда ажрашган.

    Фото: Instagram

    — Ўзимни яхшилаб боряпман, мен қанча яхши бўлсам, шунча яхши аёл келади. Мен муҳаббатсиз яшай олмайман, иккинчи аёлим билан ўртамизда севги, муҳаббат тугади, дейди хонанда.

    Фото: Instagram

    “Элита оилаларнинг тўйи менга етади”

    DJ Piligrim тўйга чиқиб хизмат қилиши 37 миллион сўмлигини рад этмайди.

    Фото: Instagram

    — Хизмат ҳақим жуда катта, шунга яраша жамоам ҳам. Сифатли нарсаларнинг ҳаммаси қиммат бўлади. Тошкентда ўртача 350 тача элитадаги қатлам оилалар бўлса, шуларнинг тўй-хизматга чақириши бизга етади. Менинг буюртмачиларим элита оилалар. Оддий одамлар ҳам туғилган куни ва тўйида мен хизмат қилишимни хоҳлаши мумкин. Шунинг учун биз доим ёрдам тариқасида кам таъминланган оилаларнинг хизматига, вилоятларга ҳам бориб турамиз. Менда баланс бор, дейди у.

    “Ҳаётимнинг энг яхши даврини кайф-у сафога сарфладим”

    DJ Piligrim 2005—2009 йилларда гиёҳвандликка берилиб, молиявий қийинчиликларни бошдан кечирган.

    Фото: Instagram

    — Ҳамма нарсанинг тўлови бўлади, тайёр туриш керак. Ўзимдан кичик ука-сингилларимга ёмон йўллардан қайтишини маслаҳат бераман. Мен энг гуллаган икки-уч йил давримда кайф-сафога берилиб, вақт йўқотганимга афсусланаман. Яхши асарлар яратсам, концертлар берсам бўларди. Лекин қилмаганман, дангаса бўлиб, кайф-у сафога кириб, нотўғри йўлда юрганман, дея афсусланади хонанда.

    16 июн, 12:11   Изоҳ (0)   2725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ДЖ Пилигрим#«Сетора»#Юлдуз Усмонова#Лола#Райҳон#Комила Хўжаева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдузлар: ким ким билан дўст?

    02.02.2015, 18:06

    Ўзбек санъаткорларининг хоббилари (фото)

    25.02.2015, 19:16

    Ўзбекистонлик машҳурларнинг оналари билан танишинг (фото)

    06.03.2015, 17:29

    «Афсонавий 90»

    15.05.2017, 10:56

    DJ Piligrim ўғил фарзандли бўлди

    30.08.2018, 15:23

    «Эрни хотин боқмасин», «Миллион»чининг онасига ҳазили ва жонли ижролар. Машҳурлар карантинда нималар билан банд? (фото ва видео)

    11.04.2020, 22:32

    Instagram: Giveaway’чи хонандаларни очкўзликда айблаган Жасур Умиров, итини йўқотган Райҳон, афсонавий қўшиғини қайта куйлаган DJ Piligrim

    28.08.2020, 22:36

    Оила қуриб, сўнг ажрашган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    02.02.2021, 19:23

    Chery Uzbekistan ишга туширилганининг 1 йиллиги нишонлади!

    14.11.2023, 16:30

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    M Cosmetic — бу тренд ҳақида. Энг тез ривожланаётган тармоқлардан бири янги суръат, эксперт бренд миссияси ва жойлашуви ҳақида

    01.05.2024, 19:30

    Instagram: Муқаддас Холиқова хонадонида бешик тўй, DJ Piligrim рафиқаси билан ажрашди, Тоҳир Содиқов туғилган кунини нишонлади

    02.07.2024, 10:46

    Instagram: Каниза янги машинали бўлди, Достон Убайдуллаев ресторан очди, DJ Piligrim онасига ҳовли қуриб бермоқда

    07.08.2024, 11:33

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Uzbekistan Airways Technicс ўзининг ташкил топганининг 100 йиллигини нишонламоқда

    12.11.2024, 19:30

    Instagram: Ботир Қодировга шогирд тушган ДЖ Пилигрим, онасига автомобиль совға қилган бошловчи, Шаҳзода Муҳаммедова хонадонида байрам

    06.12.2024, 11:37

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: “Радарчи”ларга инсоф сўраган Женисбек Пиязов, янги ҳовлисини кўрсатган DJ Piligrim, онасининг туғилган кунини нишонлаган Дилсўз

    13 январ, 11:13

    Тахаллуси билан танилган ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари

    4 июн, 16:50

    12 июн, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рақобат қўмитаси алдамчи консалтинг фирмаларидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 11:40

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бюджетга 195 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:30

    АҚШ элчихоналари хорижий талабаларга виза беришни давом эттиради

    Дунё | 19 июн, 11:13

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

    Спорт | 19 июн, 11:01

    “Ақлли” кўзойнак, ресторан, кроссовка: жаҳонга машҳур юлдузлар оддий одамларга қандай ёрдам беради?

    Лайфстайл | 19 июн, 10:59

    Ўзбекистонда 20 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:45

    Эрон Исроилга 20 та ракета учирди (видео) 

    Дунё | 19 июн, 10:40

    “Дўстлар” юлдузи Меттю Перрининг ўлимига алоқадор шифокорга 40 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

    Шоу-бизнес | 19 июн, 10:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.