• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Таълим Тошкент ш.

    “Долзарб 90 кун”: ўқувчиларнинг ёзги таътили мазмунли ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади.

    Фото: youdrop.ru

    Таълим, ижод, спорт ва соғлом турмуш сари йўл

    Тошкент шаҳридаги 326 та умумтаълим мактабида ўтказилган сўровномада 494 208 ўқувчидан 169 551 нафари ёз мавсумидаги турли тадбир ва оромгоҳларга жалб этилиши режалаштирилган.

    Жумладан:
     • 21 та стационар оромгоҳда 31 000 дан ортиқ ўқувчи дам олади;
     • 100 та мактабда “кундузги оромгоҳ”лар ташкил этилиб, уларда 50 мингдан зиёд ўқувчи 12 кунлик мавсумларда қатнашади;
     • IT, робототехника, ошпазлик, чет тили, касб-ҳунар йўналишлари бўйича 15 000 дан ортиқ ўқувчи махсус курсларга жалб қилинади;
     • 207 та спорт майдончасида спорт соғломлаштириш машғулотлари ва мусобақалари ташкил этилиб, 41 400 ўқувчи қамраб олинади.

    2025 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ва самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учта муҳим масканда бўлди.

    1-манзил, Чилонзор туманидаги 202-сонли мактабда ёзги мавсум тадбирларини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди ва болаларнинг ёзги таътили учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. 

    Фото: Bolalarolami.uz

    Ҳар бир оромгоҳ иштирокчиси бир марталик иссиқ нонушта билан таъминланади. Гигиена, хавфсизлик ва инфратузилма ҳолати туман ҳокимликлари ҳамда мутасадди ходимлар томонидан доимий назорат қилинади.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси педагоглар учун жуда муҳим ташаббус бўлди. Болалар тўққиз ой давомида мактабда таҳсил олиб чарчаган бўлишади, шу боис ёзги таътил кунларини мазмунли, мароқли ва соғлом ўтказишлари муҳим. Тошкент шаҳридаги 100 та мактабда кундузги оромгоҳлар ташкил этилган. Шунингдек, ҳар бир мактабда соғломлаштириш майдончалари, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Оромгоҳлар соат 8:00 дан 12:00 гача ишлайди, бу давр мобайнида болалар бир марталик иссиқ нонушта билан таъминланади. Бу ишларнинг барчасида туман ҳокимликлари кўмак бермоқда, дейди Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи.

    Ўтказилган семинар чоғида тўгараклар учун мўлжалланган хоналар, ошхона ва санитария шароитлари билан танишилди. Мазкур маскан лойиҳани амалга ошириш учун зарурий моддий-техник база билан таъминланган. Хоналар компьютер ва интерактив доскалар ва болалар учун фойдали бўлган буюмлар билан тўлдирилган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Июнь ойидан бошланадиган ёзги оромгоҳда 100 нафар бола учун мўлжалланган тўгарак хоналари бирма-бир кўриб чиқилди.

    Ёзги таътилни самарали ташкил этиш бўйича берилган топшириқларнинг асосий мақсади — ота-оналар ишда бўлган пайтда болаларнинг вақтини уйда бекор ўтказишининг олдини олишдир. Шу сабабли ҳар бир мактабда кундузги оромгоҳлар ташкил этилиб, уларда спорт, рассомчилик, шахмат, шашка каби саккизга яқин йўналишда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Шунингдек, ёшлар орасида йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Ҳозирги кунда ёшлар ижарага автомобиль олиб, баъзида аварияларга сабаб бўлаётгани, бунинг оқибатида ачинарли ўлим ҳолатлари юз бераётгани сабабли, ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ходимларни жалб қилмоқда, дейди Алишер Ҳатамов.
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Пойтахтдаги 100 та мактабда 5 мавсумга мўлжалланган  бепул “Кундузги оромгоҳ”лар ишга тушмоқда. Ҳар бир мавсум 12 кундан, кунлик иш вақти эса 08:00 дан 12:00 гача этиб белгиланган.  50 мингдан ортиқ ўқувчи мазкур оромгоҳларда қамраб олинади.

    Фото: “Дарё”

    Маданий-маърифий муҳит — ҳар бир туманда

    Пресс турнинг 2-манзили Учтепа тумани Зулфияхоним номидаги 14-сонли маданият маркази бўлди.

    Рақс, эстрада хонандалиги, актёрлик, тасвирий санъат, чолғу ижрочилиги бўйича болалар ва ёшлар учун кўплаб дарслар ташкил қилинади. “Очиқ эшиклар куни”, “Нафосат маликаси”, “Соғлом оила — янги Ўзбекистон таянчи” каби лойиҳалар билан маданий ва маънавий муҳит мустаҳкамланади.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    “Долзарб 90 кун” давомида ҳар куни соат 19:00 дан 22:00 гача “Наврўз боғи”да, шунингдек, ҳар бир туман маданият ва истироҳат боғларида, маданият марказларида концерт дастурлари, маҳорат сабоқлари, кўргазмалар ва ижодий тўгараклар ўтказилади.

    Фото: “Дарё”

    Спорт орқали соғлом авлод сари

    ОАВ ходимлари навбатдаги манзил — Учтепа тумани 2-сон спорт мактабига борди. Пойтахтимизда шу каби 23 та спорт мактаблари бор. Уларнинг барчаси ёзги оромгоҳ иштирокчиларига ўз эшикларини очади. Шунингдек, 500 нафардан ортиқ малакали спорт мураббийлари болалар билан ишлашга жалб этилади. 

    Қолаверса, ёзги оромгоҳ иштирокчилари 21 та сузиш ҳавзаларида бепул шуғулланишлари ҳам мумкин бўлади. 

    Фото: “Дарё”

    Футбол, волейбол, миллий кураш, енгил атлетика, сузиш, шахмат каби спорт турлари бўйича мусобақалар, “Янги Ўзбекистон олимпиячилари”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “5 минг қадам юриш марафонлари” каби ташаббуслар орқали 490 мингга яқин ёш спорт фаолиятига жалб қилинади.

    “Долзарб 90 кун” дастури ёзги таътилни нафақат дам олиш, балки ўқувчи-ёшлар учун ўсиш, ўрганиш, ривожланиш ва янги имкониятлар сари йўл сифатида қаралаётганини кўрсатмоқда. Мазкур ташаббус келажак авлоднинг соғлом, билимли ва фаол бўлиб улғайиши учун муҳим замин яратади.

    29 май, 17:45   Изоҳ (0)   19063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мактаб#таълим#оромгоҳ#ўқувчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.