“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, акциядорларнинг дивиденд олиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, ходимларга акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш имконини бериш, акциядорлик жамиятларининг веб-сайтга эга бўлиши ва ахборотни очиқ тарзда эълон қилиш тартибини енгиллаштириш каби қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилади.
Шунингдек, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш вазифаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги зиммасига юклатилди.
Қонун капитал бозори, суғурта тизими ва электрон тижоратни ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳаларда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Изоҳ (0)