Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидаги суд 2019 йили қамоққа олинган ва Путинга қарши чиқишлари билан танилган шаман Александр Габишевни қаттиқ тартибдаги психиатрия муассасасидан оддий шифохонага ўтказиш бўйича навбатдаги илтимосни рад қилди. Бу ҳолат учинчи марта юз бермоқда.
56 ёшли Габишев 2019 йили Ёқутистондан Москва томон пиёда йўлга чиқиб, пойтахтга “Россия президентидан жинни қувиш” учун бораётганини айтгач, қўлга олинганди. Шундан бери у асосан психиатрия муассасаларида сақлаб келинмоқда.
Адвокати Прянишниковнинг таъкидлашича, касалхонада Габишевга “ҳаётга хавф солувчи муолажалар” қилинган. Бироқ нодавлат муассаса шифокорлари унга руҳий жиҳатдан соғлом деб баҳо беришган. Ҳуқуқшуносга кўра, бир нечта тиббий экспертларнинг маҳкумни ақли расо деб топиб, судга киритган кўрсатмаси инобатга олинмаган.

Юқорида қайд этилганидек, бу биринчиси эмас. Уссурий туман Суди тегишли илтимосни 2023 йил декабрь ва 2024 йил май ойларида ҳам рад этган.
Amnesty International ва Россияда жойлашган Мемориал инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Габишевни сиёсий маҳбус деб тан олган. Уларнинг наздида шаман “Путинга қарши фикр билдиргани учунгина давлат душмани”га айлантирилган.
Изоҳ (0)