• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Теҳрон МАГАТЭ инспекторларини чиқариб юбориш билан таҳдид қилди

    Теҳрон, агар халқаро босим кучайса, МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан ҳамкорликни тўхтатиши ва ташкилот инспекторларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Шамхоний маълум қилди.

    Шамхонийга кўра, АҚШ томонидан таҳдидлар давом этса, Эрон ўз ядровий фаолиятини ҳимоя қилиш мақсадида “сиёсий тийиб турувчи чораларни” қўллашга мажбур бўлади.

    “Бойитилган ядровий материалларни Эрон ичкарисидаги яширин ва хавфсиз жойларга кўчириш масаласи ҳам кун тартибида бўлиши мумкин”, дея таъкидлади у.

    Мазкур баёнот Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий куч қўллаш эҳтимолини яна тилга олганидан сўнг эълон қилинди. АҚШ президенти Теҳрон ядровий келишувга рози бўлмаса, музокаралар тўхташи ва бу Эрон учун “катта хавф туғдириши” мумкинлигини билдирган.

    АҚШ ва Эрон дипломатлари 12 апрель куни Уммонда ядро дастури юзасидан музокараларни бошлаши кутилмоқда. Трамп бу борада якуний қарор ўзи томонидан қабул қилинишини билдирган. Оқ уй музокаралар бевосита олиб борилишини маълум қилган бўлса-да, Эрон томони жараён Уммон ташқи ишлар вазири воситачилигида билвосита кечишини таъкидлаган.

    Маълумот учун, 2015 йилда Эрон ядро дастури бўйича Ғарб давлатлари билан келишувга эришган ва бунинг эвазига халқаро санкцияларнинг бир қисмидан халос бўлган эди. Бироқ Дональд Трамп президентлик даврида Қўшма Штатларни келишувдан чиқариб, кенг кўламли санкцияларни тиклаган. Шундан сўнг Эрон ядровий фаолиятини кенгайтирган.

    Натанз уранни бойитиш иншоотидаги центрифуга механизмлари
    Фото: CGTN

    МАГАТЭ маълумотларига кўра, ҳозирда Теҳрон уранни бойитиш бўйича келишувда белгиланган лимитлардан анча ошган. Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқишга уринишда айблайди. Теҳрон эса ядро дастурининг фақат тинч мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.

    10 апрел, 19:40   Изоҳ (0)   1934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#АҚШ#МАГАТЕ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.