Океания минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунига етди. Финалда Янги Зеландия Янги Каледония устидан ғалаба қозониб, Америка қитъасида бўладиган Мундиал йўлланмасига эга чиқди.

Окленд шаридаги “Эден Парк” стадионида кечган баҳсда 3 та тўп киритилди ва мезбон Янги Зеландия рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилди. Биринчи гол 61-дақиқада Майкл Бохал томонидан киритилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Коста фарқни 2 тага ошириб қўйди. 80-дақиқада эса Ҳенри жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. Учрашувнинг қолган дақиқаларида бошқа гол киритилмади ва Янги Зеландия ўз тарихида 3 марта Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди.
Жаҳон чемпионати—2026 саралаши
Финал
Янги Зеландия — Янги Каледония 3:0
Голлар: 1:0 — Майкл Бохал (61), 2:0 — Коста (66), 3:0 — Ҳенри (80)
Янги Зеландия: Макс, Жоэ Белл, Биндон, Бохал, Каллам, Пайне Тим, Марко, Крисс Вуд, Гарбет, Какаче, Сингх.
Янги Каледония: Роки, Жозеф, Бако, Жермейн, Бернард, Жено, Жорис, Ранчин, Симане, Сезар, Жорж Гопе.
Маълумот учун, Янги Зеландия бунгача 2 марта ЖЧ йўлланмасига эга чиққан. Жамоа 1982 йил ҳамда 2010 йиллар Мундиалда иштирок этишни уддалаган.
Изоҳ (0)