• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Банклардаги омонатлар: улар қанчалик кафолатланган?

    Банкларда омонатларни сақлаш аҳоли орасида пассив даромад топишнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Омонатларнинг сақланиши банклар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга: бу орқали банк қўшимча даромад топиши, ўз мижозларини кўпайтириши мумкин. 

    Янги қабул қилинган “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонун билан ушбу соҳада бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Киритилаётган янгиликлар аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи ортишига, омонатлар ҳажми кўпайишига эришишга хизмат қиладими? Марказий банк департамент директори Санжар Носиров билан ана шу мавзуда суҳбатлашдик. 

    “Эски қонун бўйича банк тугатилгандан кейин, яъни банк лицензияси чақириб олингандан кейин омонатларни қайтариш бўйича маълум муддат бор эди. Ана шу муддат ўтмагунча маблағларни тўлаб беролмасдик. Яъни, ўша жараёнларда тўлиқ реестр тузиш ёки бошқа банкка мурожаат қилиш жараёнлари ўтгандан кейингина икки ой ва йигирма уч кундан кейин тўлашни бошлардик. Қабул қилинган янги қонунда бу муддатни босқичма-босқич етти кунга қисқартириш нормаси киритилди.

    Яъни, омонатларни тўлаш муддати босқичма-босқич 3 ойдан 7 кунга туширилади. Жумладан, қонун кучга киргандан бошлаб омонатлар 20 иш кунида, 2026 йил 1 январдан 15 иш кунида тўланади. 2027 йил 1 январдан бошлаб, агар банк банкрот бўладиган ва лицензияси чақириб олинадиган бўлса, 7 кун ичида Омонатлар кафолатлаш агентлиги тўловларни бошлайди”, деди Носиров.

    Янги қонун билан тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилиб, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм этиб белгиланди. Маълумот учун, омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизими 108 та давлатдан фақат Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусда мавжуд эди. Бу миқдор Қозоғистонда 9,7-38,6 минг доллар, Молдовада 10,7 минг доллар, Россияда 14,3 минг доллар, Туркияда 24,6 минг долларни ташкил этади.

    Марказий банк департамент директори Санжар Носиров
    Фото: “Дарё”

    “Биз кафолат миқдорини нега 200 миллион қилиб белгиладик? Чунки бу сумма билан банк тизимидаги омонатчиларнинг 99,7 фоизининг маблағларини тўлиқ кафолатланади. Қолган 0,3 фоизнинг 200 миллионини кафолатлаймиз. 

    Бироқ бу 200 миллион сўмдан кўп қўйилган омонатлар куяди, дегани эмас. Агар кимдир банкларнинг барқарорлигига ишониб омонат қўядиган бўлса, у оддий шароитда ҳеч қандай йўқотиш қилмайди, исталганча маблағ қўйиши мумкин.Барқарор банкларнинг банкрот бўлиш эҳтимоли жуда паст. 

    Ҳозирда банкларда мавжуд бўлган жамғарма омонатларига мазкур қонун татбиқ этилмайди, яъни бу шартнома муддатининг охиригача тўлиқ кафолат механизми ишлайди. Омонатчилар умуман хавотирланмаса ҳам бўлади. Аввал қандай 100 фоиз кафолатланган бўлса, шундай қолади”, дея таъкидлади Марказий банк департамент директори Санжар Носиров.

    20 феврал, 16:02   Изоҳ (0)   19360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #банк#иқтисод#пул

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.