• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жарима миқдори оширилиши кутилмоқда

    Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 18 февралдаги мажлисида интеллектуал мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

    Фото: Олий Мажлис қонунчилик палатаси

    Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек, саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

    Яъни, қонун лойиҳаси билан:

    • муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун маъмурий жарима миқдори оширилмоқда;
    • селексия ютуғига бўлган ҳуқуқни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилмоқда;
    • патентга оид (ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси ва селексия ютуғи) ҳуқуқбузарликлар содир этишда фойдаланилган ашёларни мусодара қилиш қўшимча маъмурий жазо чораси сифатида киритилмоқда;
    • Адлия органларининг контрафакт товарларни кўздан кечириш ва хатлаш ваколатлари киритилмоқда;
    • муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, бузилиши жавобгарликка сабаб бўладиган интеллектуал мулк объектлари доираси кенгайтирилмоқда;
    • интеллектуал мулк эгаларининг мулкий ҳуқуқларини (товар белгиси, ихтиролар, дастурий таъминот, саноат намунаси ва бошқаларга доир ҳуқуқлар) бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
    • товар белгиси бўйича ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулотлар ҳуқуқбузар ҳисобидан муомаладан олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши назарда тутилмоқда.

    Таҳлилларга кўра, сўнгги беш йилда интеллектуал мулкнинг тадбиркорлик фаолиятидаги фойдаланиш кўламининг ортиши ва айрим бизнес вакиллари томонидан ноҳалол тадбиркорлик фаолияти олиб борилиши сабабли бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар сони кескин ошган. Жумладан, 2023 йилда судлар томонидан интеллектуал мулк объектлари ҳимоясига оид 249 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

    Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда интеллектуал мулк ҳуқуқига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва интеллектуал мулк эгаларининг моддий манфаатларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасидаги жавобгарлик чораларини кучайтириш орқали контрафакт маҳсулотларнинг айланмасига чек қўйиш ва аҳолининг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк объектларини қонуний фойдаланиш бўйича масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

    Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти, қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, хорижий инвестициялар оқимининг янада кўпайишига ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилишини қайд этди.

    Муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк объектларига доир номулкий ҳуқуқларни бузганлик учун амалда қандай жавобгарлик бор? 

    Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунга кўра, муаллифлик ҳуқуқи Ўзбекистон фуқаролари бўлган ёки мамлакат ҳудудида доимий туриш жойига эга бўлган муаллифларнинг ёки муаллифлик ҳуқуқининг бошқа дастлабки эгалик қилувчиларининг асарларига, муаллифларининг фуқаролиги ва доимий туриш жойидан қатъи назар, Ўзбекистонда биринчи марта чоп этилган асарларга, Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган асарларга татбиқ этилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (375 минг сўмдан 1 миллион 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 3миллион 750 минг сўмгача ) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Интеллектуал мулк объектларига доир шахсий номулкий ҳуқуқларни бузганлик учун ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жазо белгиланган.

    Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 миллион 250 минг сўмдан 18 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 3 миллион 750 минг сўмгача), мансабдорларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача (3 миллион 750 минг сўмдан 7,5 миллион сўмгача ) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    19 феврал, 10:58   Изоҳ (0)   2584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #муаллифлик ҳуқуқи#интеллектуал мулк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Насафий Шерали Жўраевнинг қўшиғини куйлагани учун жаримага тортилди

    12.01.2021, 12:24

    «Менинг юртим» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

    23.09.2021, 21:42

    СанЖай муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун шоир Усмон Азимга салкам 100 млн сўм тўлаб беради

    04.02.2022, 21:40

    Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби белгиланди

    23.08.2022, 14:01

    Ўзбекистонда патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади

    08.06.2024, 14:19

    Ўзбекистонда медиамаҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

    10.06.2024, 14:51

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқини бузганлик учун жиноий жавобгарлик таклиф этилмоқда

    16 феврал, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.