Кувайтнинг етакчи компанияси Наманганга тиббиёт йўналишида инвестиция киритмоқчи, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Кувайтнинг Gulf Care General Trade.Co. компанияси вакили билан учрашув ўтказди.
Ўзаро мулоқот давомида хорижий компания раҳбари доктор Эяд Ал Салиҳ Zoom орқали онлайн уланди.
Суҳбат чоғида вилоят ҳокими Наманганнинг мавжуд инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди. Лабораториялар, фармацевтика йўналишида ҳамкорликка қизиққан Gulf Care General Trade.Co. компанияси вакили айни пайтда “Янги Наманган” шаҳарчаси ҳамда Косонсойда бўлиб, янги лойиҳани амалга ошириш бўйича имкониятларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)