• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Музқаймоқ баҳона мени Туркистонга олиб қочган” — Саида ва Жумадулла Раметовлар севги тарихини эслади

    Санъаткорлар оиласи, устоз актёрлар Саида Раметова ва Жумадулла Раметов “Миллий” каналининг “Иккаламиз” лойиҳаси учун интервью берди. Интервью давомида улар оила қуриш жараёнидаги қизиқарли севги тарихини ёдга олди.

    Саида ва Жумадулла Раметовлар театрда ишлаб юрган кезлари ҳали турмуш қурмасданоқ бир-бири билан дўст бўлган. Уларнинг севги тарихи эса шундай бошланган:

    — Жумадулла жуда келишган йигит эди, оилада бир ўғил фарзанд бўлган. Ёши ҳам 27 га яқинлашганда қариндошларнинг гап-сўзи туфайли қайнотам энди сени уйлантирамиз, деган. Жумадулланинг менда кўнгли бор экан, менга турмушга чиқишни таклиф қилганда, келишган, яхши йигит-ку, дея ўйланиб майли, дегандим. У вақтда ҳали мен у кишини севиб қолмагандим, шунчаки инсон сифатида ҳурмат қилардим. Шу орада унинг танишларидан Жумадуллага ўзи тарафдан бир қариндош қизни мўлжаллаб қўйишган, деган гапни эшитиб қолдим. Унинг исми ҳам Саида эди, пешоналарига Саидалар ёзилган экан-да (кулиб). Кейин ота-онаси ўша қизни олиб бермоқчи бўлса, мен уларнинг ўртасига тушиб бахтини бузмайман, деганман ва Жумадулла билан дўст бўлиб қолишга келишганмиз. Сўнг билсам, у қизни шунчаки кўзлаб юришган экан, ҳаммада ҳам бўлади-ку, шундай-да, дея эслади Саида Раметова.

    “Жумадулла қиз ўғирлаб келди”

    Фото: Google Images

    — Хуллас, шундай қилиб бир куни театрда чарчаб ўтирган вақтим эди. Жумадулла “Дўстмиз-ку, юринг, сизга музқаймоқ олиб бераман” деди. Ёлғиз ўғил бўлгани учун отаси совға қилган машинаси бор эди, шунга ўтирганман. Узоқ юрганмиз, нега тўхтай қолмаяпти, деб бир вақт қарасам, машинани мингга қўйиб Туркистон томонга ҳайдаб кетяпти. Тўхтатинг, мен тушаман дейишимга қарамай, мени Туркистондаги қариндошларининг уйига олиб борган. “Вой, Жумадулла қиз ўғирлаб келди” деб бирпасда гап тарқалган. Уларнинг оиласи Туркистон ва Қозоғистонда яшайдиган ўзбеклар эди, у тарафларда қиз олиб қочиш одатий ҳол бўлган. Лекин менинг ота юртим Самарқандда бундай қилинмайди, менга уйланмоқчи бўлсангиз, ҳурмат-обрўйимни жойига қўйиб уйланинг, бундай олиб қочиб кетиб эмас, деб қаттиқ гапирганман. Эртаси куни қайнона-қайнотам етиб келишган ва менга “Раҳмат қизим, жуда ақлли қиз экансан, барака топ” дейишди. Актриса бўлса ҳам, ҳурматини биладиган, ўзига пишиқ қиз экан, бизга ёқди, дея рози бўлишган. Тўйимиз 1981 йилда жуда чиройли бўлиб ўтган, Жумадулла 27 да, мен 25 ёшда бўлганман.

    “Соғайиши учун боримни берардим”

    Фото: Instagram

    Саида Раметовага шунча йил ижод қилдингиз, халқнинг кўнглидан жой олдингиз ва шунинг эвазига кўплаб мукофотлар, унвонлар соҳиби бўлдингиз — шу унвонларингизни биргина орзуйингиз амалга ошиши учун алмашиш имкони бўлса, бу ниманинг эвазига бўларди, дея берилган саволга актриса:

    “Турмуш ўртоғимнинг бутунлай соғайиб кетишига боримни алмашардим”, дея кўзларида ёш билан жавоб берди.

    “Ҳозир уйдаманми, теартрдами, дея сўрайдиган бўлиб қолганди”

    Фото: “Дарё”

    Жумадулла Раметовнинг бетоблиги ҳақида кўпчиликнинг хабари бор, аммо актёрнинг бугунги ҳолати анча яхши. Карантин вақтида у вирус билан касалланган, сўнг соғайган бўлса-да, аста-секинлик билан хотира йўқотиш ҳолати кузатила бошлаган. Саида Раметованинг сўзларига кўра, Жумадулла Раметов аввалига кичик нарсаларни эсидан чиқарган, сўнг “Ҳозир уйдаманми, театрдаманми?” дея сўрайдиган бўлган. Бундан хавотирланган оила аъзолари актёрни шикофорга олиб борган. Врачлар кексайиб қолган актёрга хотира сустлашиши дея Альцгеймер касаллиги ташхисини қўйган, буни аввал коронавирусга чалинганлик асорати билан боғлаган. Узоқ даволанишлардан сўнг Жумадулла Раметов аввалги ҳолатига қараганда бугун анча тетик.

    — Ҳозирда турмуш ўртоғим нафақа олади, аввалроқ ишламаса ҳам, театрдан ойлик берилаётганди. Йўқ, театрга ишга бормаяпман, ойлик керакмас, меникини ҳам ёшларга беришсин, деган. Шунча йил ишладингиз, сизни сийлашяпти, десам ҳам кўнмаган. Мен тўй хизматлари ёки сёмкалар сабаб театрга боролмаган кунларим бўлган. Аммо Жумадулла Раметов бирор марта театрга хиёнат қилмаган инсон, дейди Саида Раметова.

    17 январ, 18:45   Изоҳ (0)   47097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Саида Раметова#Жумадулла Раметов#Азиз Раметов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ССВ аёлларни сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди

    Ўзбекистон | 26 август, 10:40

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Олмаота аэропортида эркак ўзига ўт қўйди (видео) 

    Қозоғистон | 26 август, 10:28

    Уго Экитике “Ливерпуль” тарихида ноёб натижа қайд этди

    Спорт | 26 август, 10:23

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.