Саудия Арабистонидаги кучли ёмғирлар оқибатида Макка ва Мадина шаҳарлари кўчаларини сув босди.
Бу ҳақда бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
“Кучли ёмғирдан кейин йўллар дарёга айланди, сув тошқини автомобилларни суриб кетди”, дейилади ОАВ хабарида.
Қайд этилишича, сув қуруқ ва қояли қирлар устидан оқиб ўтиб, шаҳар ва қишлоқларга етиб борган.
Саудия Арабистони метеорология департаменти Макка, Мадина ва Жидда порт шаҳрида қизил даражали огоҳлантириш эълон қилди.
2024 йилнинг октябрь ойи охирида кучли ёмғир Испаниянинг Валенсия автоном ҳамжамиятида ва унга қўшни ҳудудларда сув тошқинларига сабаб бўлганди.
Бунинг оқибатида 220 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Испаниянинг кўплаб аҳолиси маҳаллий ҳокимиятни табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш бўйича етарлича самарали чоралар кўрмаганликда айблади.
Изоҳ (0)