“Манчестер Юнайтед” Рубен Аморимни бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
39 ёшли мураббий “Спортинг Лиссабон”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди. У “қизил иблислар” билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади ва у яна шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Шартнома 11 ноябрдан кучга киради.
Аморимнинг “Олд Траффорд”даги маоши номаълумлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, “Манчестер Юнайтед” мутахассисининг шартномаси клуб учун ўн миллион еврога тушади.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Тен Ҳагни истеъфога чиқарилганини эълон қилганди. Ҳозирда Руд ван Нистелрой вақтинчалик мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)