• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижтимоий давлатга самарали ижтимоий сиёсат орқали эришамиз! 

    Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош ғояси ҳисобланади.

     

    Жамиятда ижтимоий тенгсизликнинг олдини олиш, ҳар бир инсоннинг муносиб шароитда, ҳар бир кунидан мамнун бўлиб яшашини таъминлаш билан боғлиқ дастурий мақсадлар мана шу ғоя атрофида мужассамлашган.

    Халқ демократик партияси етакчилари 2024 йил 18 октябрь куни Наманган шаҳри Уч фаввора ҳиёбонида сайловчилар билан оммавий тадбирда юзма-юз учрашди.

    Байрамона руҳда турли соҳа вакиллари, жамоатчилик фаоллари, кексалар ва ёшлар иштирокида ўтган тадбирда Халқ демократик партиясининг сиёсий куч сифатида давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, таъсири ҳақида сўз юритилди. ХДПнинг барча фуқаролар учун бирдек манфаатли мақсад ва ғояларини қамраб олган янги Сайловолди дастури кенг таништирилди.

    Хусусан, партия аҳолини арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлари билан таъминлаш, қурилиш соҳасида самарали назоратни кучайтириш, фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқини таъминлаш учун арзон уй-жойлар қурилишини кенгайтиришга қатъий ҳаракат қилмоқда. Янги Сайловолди дастурида “Ижтимоий турар жойлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилаётган бўлиб, унда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари, жумладан уй-жойсиз, яшаш шароити ўта оғир, ногиронлиги бўлган ёки оила аъзолари орасида ногиронлиги мавжуд аёллар, оилавий болалар уйлари битирувчилари учун ижтимоий турар жойлар қуришни белгилаш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, қурилиш соҳасида жамоатчилик ҳамда Давлат назоратини кучайтириш, қурилишларда яшил зона, мактаб, боғча, поликлиника, автотураргоҳ кабиларни инобатга олиш бўйича талабларни қонун даражасида қатъий белгилашга эришмоқчи. Бу бетартиб қурилишлар олдини олиши баробарида, қурилиш жараёнларини аҳолига ва атроф-муҳитга зарарсиз тартибда ташкил этишга хисса қўшади.

    Дастурда одамларнинг кундалик кайфиятига таъсир қилувчи омилларга ҳам жиддий эътибор қаратилган бўлиб, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш даражасини оширишга урғу берилган. Шу мақсадда “Коммунал хизматлар нархлари ва тарифларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилган. Мақсад нархлар ва тарифларнинг очиқ, шаффоф бўлиши, уларнинг нархлари қанчалик асослантирувчи ҳарактерга эга эканига эришишдир. Қонунда коммунал хизматларининг нархлари ёки таърифларини тартибга солиш шартлари белгиланади.

    Бундан ташқари, Халқ демократик партияси доим ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиб келган. Бу йилги дастурда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатларига алоҳида эътибор қаратилиши баробарида парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида “ногиронлиги бўлган шахслар учун квота” жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    Янги сайловда Халқ демократик партияси пешқадамлардан бўлишни, парламентда ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларинларидан салмоқли қисмини эгаллашни мақсад қилган. Бунинг учун партиянинг тажрибаси ҳам, куч ва салоҳияти ҳам етарли экани наманганлик сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда яна бир бор эътироф этилди.

    Сайловчилар, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслар маъқул келганини, бепул маслаҳат берадиган “юридик клиника”лар тармоғини ривожлантириш кам даромадли фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура ва юридик хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлашда ҳуқуқий ёрдам бўлиши ҳақидаги фикрларни маъқуллашди.

    Шунинг билан бирга, йўлларда режалаштирилаётган таъмирлаш ишлари ва уларнинг давомийлиги ҳақидаги эълонни камида ўн кун олдин Интернет тармоғида эълон жойлаштириш, йўл-транспорт соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш муддатини қисқартириш имкониятидан фақатгина бир маротаба фойдаланиш тартибини жорий этишга қаратилган таклифларга ҳам ижобий муносабатлар билдирилди.

    Мулоқотда партия электорати вакиллари ҳам сўзга чиқиб, дастурдан ўрин олган таклифлар халқчил, ҳаётий эканини алоҳида эътироф этишди.

    Юртимиз водийсининг бошқа вилоятларидан ҳам фаоллар, хайрихоҳларни жалб қилган оммавий тадбир давомида куй-қўшиқлар, рақс, хурсандчилик кайфияти ҳукм сурди. Қатнашчиларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида қисқа савол-жавоблар викторинаси ўтказилди. Энг топқир иштирокчиларга тарғиботга қаратилган эсдалик совғалари берилди.

    Тадбир якунида сайловларнинг аҳамияти ҳақида, юрт келажаги ва ўз тақдирига бефарқ бўлмаслик хусусида сўз юритилиб, Халқ демократик партиясига, унинг номзодларига овоз беришга чақириқлар янгради.

    19.10.2024, 18:57   Изоҳ (0)   2262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 812 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди

    19.10.2024, 18:55

    Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

    19.10.2024, 16:35

    Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан йўқолган ID-картасини алмаштиришда давлат божи ундирилмайди

    19.10.2024, 16:10

    Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди

    19.10.2024, 15:20

    Энди ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади

    19.10.2024, 14:35

    Хитой компанияси Андижонда йилига 10 минг дона юк автомобиль ишлаб чиқарадиган лойиҳа қуради

    19.10.2024, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.