• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хаттотлик фестивали, Қуръон ва сунъий интеллект, Ипак йўли ҳақида видеоўйин: Тошкентда Халқаро маданий мерос ҳафталиги бошланди

    Жорий йилнинг 18—26 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланади.

    Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга мазкур халқаро маданий мерос ҳафталигида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган.

    Буюк ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратиш, “Ўзбекистон ҳудудидаги илк петроглифлар” каталогини чоп этиш, “Ўзбекистон шаҳарсозлиги тарихи” медиалойиҳаси, “Темурийлар даври қуръон қўлёзмалари faksimile нусхаларини яратиш”, “Амир Темур набирасига атаб кўчиртирган Қуръоннинг faksimileсини тайёрлаш”, Қуръон залида 24 соат тиловат қилинишини жорий этиш, Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш: ислом маънавий меросига янги инновацион ёндашувлар, “Халқаро Қуръон хаттотлиги фестивалини йўлга қўйиш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар шулар жумласига киради.

    Ҳафталик давомида Ўзбекистон маданий меросига оид муҳим тадқиқотларнинг натижаси эълон қилиниши кутилмоқда.

    Ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади. Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозициялар Темурийлар тарихи давлат музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон тарихи давлат музейининг Тошкент филиалида намойиш этилади.

    Илмий доира вакиллари ва расмийлар иштирокида мавзуга оид форумлар ўтказилади. Маданий мерос ҳафталигининг ҳар бир куни исломгача бўлган даврдан бошлаб Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс давригача бўлган даврларга бағишланади.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази“ мега лойиҳаси тақдимоти ҳафталикнинг муҳим қисми бўлади. Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносига ташриф буюриш ва у ерда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ноёб илмий лойиҳалар тақдимоти ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар.

    Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОСCУ) аъзолари иштирокида ташкил этиладиган Марказнинг музей залларида мавзули кўргазма ва экспозициялар очилади.

    Умуман олганда, Маданий мерос ҳафталиги Самарқандда ўтказилган VIII Конгресс доирасида бошланган ва тасдиқланган бир қатор йирик лойиҳаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Эндиликда, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёни бошланмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бошланган маданий мерос ҳафталиги “Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” деб номланади. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари бошқарувчилари иштирок этиши кутилмоқда. CNN ва Euronews телеканаллари ахборот йўналишида кўмаклашади.

    Тошкентда Маданий мерос ҳафталигини ўтказишнинг асосий мақсади халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашишни мустаҳкамлаш, чет эллик ҳамкорлар билан янги қўшма лойиҳаларни тасдиқлаш бўлиб, булар мамлакат маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш учун йўналтирилган. Бу тадбирлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ равишда ўтказилмоқда.

    18.10.2024, 18:00   Изоҳ (0)   6713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири қарийб 2 ойга ёпилади

    18.10.2024, 17:57

    Сергелида уй учун кредит олиб бериш эвазига 61 минг доллар олган икки нафар шахс ушланди

    18.10.2024, 17:28

    ЎзЛиДеП: Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий этиб белгиланишини тарғиб қилди 

    18.10.2024, 17:15

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    18.10.2024, 16:29

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    18.10.2024, 16:10

    “Миллий тикланиш”: Давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чоралар кўриш ташаббуси билан чиқди

    18.10.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.