Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради,деб хабар бермоқда “Ўзгиромет”.

Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси 10-12 даражани, кундуз куни 25-28 даражани ташкил этади.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 19 октябрда кечаси 6-8 даража, кундузи 23-25 даража, 20 октябрда кечаси 9-11 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.
Изоҳ (0)