Tenge Bank якка тартибдаги тадбиркорлар учун акцияни эълон қилди.
Банк якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги “Tenge Business билан муваффақиятли драйв” акциясини бошлади, унинг шартларига кўра Tenge Business мобил иловаси фойдаланувчилари операцияларни амалга ошириш ёки онлайн кредит олиш орқали замонавий технологияларни ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.
Совринлар ўйинида иштирок этиш учун 2024 йил 17 октябрдан 25 декабргача Tenge Business иловасида онлайн ҳисобрақам очиш, камида учта транзакция амалга ошириш ёки онлайн кредит олиш зарур.
Совринлар жамғармаси қуйидагилар иборат:
- Саккизта Yandex ақлли динамики;
- Тўртта iPhone 15 Pro телефони;
- Учта MacBook Air ноутбуки;
- Битта Artel TV Android телевизори.
Совринлар ўйини икки босқичда қуйидаги муддатлар учун бўлиб ўтади:
- 2024 йил 17 октябрдан 25 ноябргача;
- 2024 йил 28 ноябрдан 25 декабргача.
Ғолиблар Tenge Bank’нинг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида аниқланади.
Акция ҳақида батафсил маълумот ҳавола орқали.
***
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
- E-mail: info@tengebank.uz
- Сайт: tengebank.uz
- Facebook: fb.com/tengebank.uz
- Instagram: @tengebankuz
- Telegram: t.me/Tengebankuz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)