Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жасулан Мадиев мамлакат ўз ижтимоий тармоғини яратиши имкониятини баҳолади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда бундай ижтимоий тармоқ пайдо бўлиши учун катта ресурслар керак.
Дунёда 200 га яқин мамлакат бор. Ижтимоий тармоқлар эса бармоқ билан санарли. Ҳар бир мамлакатнинг ўз ижтимоий тармоғини ёки мессенжерини яратишга интилиши кузатилмайди. Бундай технологияни қўллаб-қувватлаш, рақобатбардошлигини ошириш, технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жуда катта ресурслар талаб этилади. Платформанинг ўзи хавфсиз бўлмаса, ундан ким фойдаланади?, деди Мадиев.
Шунингдек, у илгари Қозоғистонда ўз ижтимоий тармоғини яратишга уриниб кўрилгани ҳақида гапирди.
Бу жуда қимматбаҳо завқ. Мамлакатимизда ўз ижтимоий тармоқларини яратишга бўлган бир қанча уринишлар бўлди, аммо улар ҳозирча муваффақиятга эришмади. Менинг фикримча, бу ривожланиш ва хавфсизликка улкан ресурсларни сарфлашга ҳамда сармоя киритишга тайёр бўлган хусусий ташаббус бўлиши лозим, деди вазир.
Изоҳ (0)