Дмитрий Бивол Артур Бетербиевга қарши зудлик билан реванш жанги ўтказиш учун сўров юборди.
The Ring нашри хабарига кўра, Бивол Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Бутунжаҳон бокс ассоциациясига (WBA) сўров юборган.
Мурожаатнинг асосий сабаби, улар ўртасидаги дастлабки жангнинг натижаларидаги адолатсизликлар бўлган дея ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев Дмитрий Бивол устидан очколар эвазига (114-114, 115-113, 116-112) ғалаба қозонди ва ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланганди.
Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шайх ҳам Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди деб айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)