Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 19,86 сўмга кўтарилиб, 12 794,88 сўм бўлди. Евро 68,94 сўмга пастлаб, 14 021,91 сўм бўлди. Рубль 1,61 сўмга тушиб, 132,99 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашган сўнг 34 сўмга кўтарилиб, 12 775,02 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Тижорат банкларида 7 октябрь куни доллар сотув курси 12 855 сўмгача кўтарилди.
Изоҳ (0)