“Формула-1” бўйича етти карра Жаҳон чемпиони афсонавий Михаэл Шумахер ўтган дам олиш кунлари Мальоркада қизи Жина Мариянинг тўй маросимида иштирок этди.
Манбага кўра, 11 йил аввал бош миясидан жароҳат олган 55 ёшли германиялик спортчи тўй маросимида қатнашган. Тадбирга 100 га яқин киши таклиф этилган.
Оила ҳеч ким Михаэлни суратга олиши мумкин эмаслигини тайинлаб, тўй бўлиб ўтган виллага киришдан аввал меҳмонлардан қўриқчиларга смартфонларини топширишни сўраган.
Шумахер омма олдида 2013 йил декабрь ойи охиридан бери биринчи марта кўриниш берди, ўшанда афсонавий пойгачи чанғи учаётганда йиқилиб, бир қанча вақт давомида комада ётди. Ушбу 11 йил давомида Ф1 афсонасини, оила аъзоларидан ташқари, Жан Тодт, Фелипе Масса, Лука Бадоэр каби энг яқин дўстларигина кўришган.
Пойгачи миянинг иккала ярим шарининг бир неча жойидан жароҳатланган ва бош мияси лат еган. 2018 йилнинг декабрида Шумахер энди тўшакка ва сунъий нафас бериш ускунасига муҳтож эмаслиги маълум бўлди. 2019 йил сентябрда спортчи яширинча Париж клиникаларидан бирига ётқизилгани ва у ерда илдиз ҳужайраларини даволашдан ўтган. Ҳозирги вақтда ҳам у 24 соат давомида шифокорлар назоратида бўлиши зарур.
Изоҳ (0)