“Адолат” СДП тиббий хизматлар халққа қулай бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Шу сабабли партия жорий йилги сайловлар олдидан нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан нотижорат ташкилотига ўтказиш ташаббусини илгари сурмоқда.
Маълум қилинганидек, мазкур ташаббус қуйидаги жиҳатлари билан жамият учун фойдали бўлади:
биринчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотлари фаолияти аҳоли саломатлигини яхшилашга йўналтирилиши асносида хизматлар адолатли ва жамиятнинг барча қатлами учун қулай бўлади;
иккинчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотлари оладиган даромадларини фойда кўриш учун эмас, балки ўзларининг тиббий хизматларини яхшилаш ва кенгайтириш учун сарфлайди;
учинчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотларининг давлат грантлари ва лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари кенгаяди;
тўртинчидан, давлат томонидан тиббиётнинг нодавлат секторида нархларнинг максимал чегараси белгиланиши аҳолини адолатсиз, асоссиз юқори нархлардан ҳимоя қилади.
Партиямизнинг мазкур ташаббуси тиббий хизматларнинг халққа қулай нархларда тақдим этилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, уни амалиётга татбиқ этиш натижасида давлат назорати остидаги нархлар билан хизматлар сифати ўртасида мувозанат таъминланади, тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятида ижтимоий адолат қарор топишига эришилди.
Изоҳ (0)