Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 7-турида “Реал” “Алавес” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда гол муаллифига айланган Килиан Мбаппе 80-дақиқада захирага олинди.
Журналист Хосе Луис Санчеснинг маълум қилишича, Килиан чап сонида ноқулайлик ҳис қилган. Футболчи 25 ёки 26 сентябрь куни тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрикдан сўнг футболчининг аҳволи ҳақида аниқ маълумот берилади
25 ёшли француз “Реал”га ўтганидан сўнг 9 та ўйинда иштирок этиб, 7 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)