“Ўзгидромет” 25 сентябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Прогнозларга кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан бир оз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)