Жанубий Африкани 21 сентябрь куни кучли қор қоплади. Айрим ҳудудларда қор қалинлиги икки метрни ташкил қилди. Бу ҳақда Africa Facts Zone хабар берди.
Ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда йирик тирбандликлар кузатилган. Айрим йўллардаги транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Одамлар машиналарда қолиб кетган. Йоҳаннесбургни шарқий соҳилдаги Дурбан шаҳри билан боғловчи N3 асосий магистрали энг кўп зарар кўрди. Расмийлар ҳатто айланма йўллар ҳам ўтиб бўлмас ҳолатга келганини айтди.
Фавқулодда хизматлар туни билан одамларни транспорт воситаларидан қутқаришга ҳаракат қилди. Ҳозирча жабрланганлар сони ва уларнинг аҳволи номаълум. Синоптиклар янада кучли қор ёғишини прогноз қилмоқда.
Изоҳ (0)