Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувларига старт берилди. А гуруҳидан ўрин олган Коста Рика ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 17 сентябрь куни бўлиб ўтди.
![](/static/2024/09/17/gettyimages-2172597706-612x612-u8C0urOU.jpg)
Учрашувнинг биринчи бўлими 6-дақиқасида Тевфик Сеяр ўз дарвозасига гол уриб Коста Рика жамоасини олдинга олиб чиқди. 19-дақиқада Саид Бузамбу ҳисобни тенглаштирди. 21-дақиқада Исмоил Уддау Нидерландияни олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Пабло Родригес Коста Риканинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Нидерландия жамоаси ўйновчи дарвозабонни тушириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо бу ҳаракат самара бермади.
![](/static/2024/09/17/Screenshot 2024-09-17 190701-zdV45H_h.png)
Шу тариқа Нидерландия жамоаси иккинчи дуранг қайд этган ҳолда икки очкога эга бўлиб турибди. Коста Рика эса чемпионатдаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
Иккинчи турдан ўрин олган Ўзбекистон — Парагвай учрашуви бугун, 17 сентябрь куни 20:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)