Уругвайлик футболчи Луис Суарес матбуот анжуманида терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Уругвайнинг 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Парагвайга қарши ўйини у учун сўнггиси бўлади.
Менимча, ҳозир айни вақти. Терма жамоадаги сўнгги ўйинимни ўтказаётганда хотиржам бўлишни истайман. 2007 йилдаги дебютим сингари майдонда бўлишдан жудаям хурсанд бўламан.
37 ёшли ҳужумчи Уругвай терма жамоасида 137 та ўйин ўтказган ва 68 та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, 39 марта жамоадошларининг голига ҳаммуаллифлик қилган. 2010 йилда Суарес Уругвай терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатида 4-ўринни эгаллаган, бир йилдан кейин эса Америка Кубогида зафар қучган.
Изоҳ (0)