Ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров фаолиятини Саудиянинг “Ал-Файҳа” клубида давом эттиради. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси маълум қилди.
Саудияликлар Шукуров учун “Кайсериспор” жамоасига 400 минг евро тўлаб беради. Отабек янги жамоаси билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Шукуров қишда “Кайсериспор” билан битим имзолаганди. Ундан олдин эса Туркиянинг бошқа бир жамоаси “Фотиҳ Карагюмрук” сафида тўп сурганди.
28 ёшли футболчи профессионал фаолиятини 2014 йилда “Машъал” клубида бошлаган. Ундан ташқари “Бунёдкор”, “Бухоро” ва “Шаржа” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)