Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2 сентябрдан йиғинга киришди. Жамоа 5 сентябрь куни КХДР, 10 сентябрь куни Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради.
Ушбу йиғинга Қозоғистоннинг “Ўрдабаси” клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев жалб этилган эди. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи жароҳати сабаб йиғин машғулотларига қатнашмаган. Шундай қилиб, футболчи сентябрь ойида бўлиб ўтадиган икки баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Яхшибоев Қозоғистон клуби сафида 13 учрашувда рақиблар дарвозасига 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)