Наманганда Муроджон Аҳмадалиев бокс мактабига асос солинмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
![](https://manager.daryo.uz/static/2023/%D0%90%D0%B7%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA/photo_2024-09-02_12-20-22.jpg?_t=1725286027)
Фото: Ҳамдам Мамадалиев
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ва масъуллар иштирокида президент ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур бокс мактабини қуриш учун Чуст тумани ҳудудидаги имкониятлар билан танишди.
![](https://manager.daryo.uz/static/2023/%D0%90%D0%B7%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA/photo_2024-09-02_12-18-39.jpg?_t=1725286095)
Фото: Ҳамдам Мамадалиев
“Бу ерда Наманган бокс мактаби тажрибаси кенг оммалаштирилади. Шу боис лойиҳада барча шароитлар яратилишини эътиборга оламиз ва келгусида Муроджон Аҳмадалиев каби чемпионлар етишиб чиқишига умид қиламиз”, деди вилоят ҳокими.
![](https://manager.daryo.uz/static/2023/%D0%90%D0%B7%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA/photo_2024-09-02_12-18-05.jpg?_t=1725286156)
Фото: Ҳамдам Мамадалиев
Бокс мактаби учун Наманган—Тошкент автомобиль йўлининг Чуст туманидан ўтувчи қисмидан жой танланди. Лойиҳа ва қурилиш ишларини тезлатиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)