Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Пара-енгил атлетиканинг Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси аъзоси Бобур Омонов иккинчи уринишда 14,32 метр натижа қайд этиб Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатган эди.
Унинг энг яқин таъқибчиси германиялик Каппел 13,74 метр натижа қайд этди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи иккинчи бор Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, Бобур Омонов Токио Олимпиадаси ғолиби бўлган.
2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган IV Параосиё ўйинларида ҳам ғолибликни қўлга киритган.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 14 тага етди (6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза).
Изоҳ (0)