Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “Бухоро” жамоасини қабул қилди. Ушбу ўйинни 7 минг нафардан ортиқ мухлислар кузатиб борди.
“Лочинлар” рақиби Про лига вакили бўлса-да, бухороликлар мазкур лига 1-даврасини пешқадам сифатида якунлаган, Ўзбекистон кубоги гуруҳ баҳсларида эса ОКМКни гуруҳда қолдириб, “плей-офф” босқичига йўл олганди. Намангандаги ўйинда ҳам Улуғбек Бақоев шогирдлари мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “лочинлар” ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Филип Иванович иккинчи уринишда дарвозани аниқ нишонга олиб, “Навбаҳор” танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Ушбу ҳисоб ўйин тугагунга қадар ўзгармади ва бош мураббийсиз қолган наманганликлар чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
“Дарё” ушбу ўйиндан фотогалерея тайёрлади.
Изоҳ (0)