Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) яқин кунларда Марказий Осиёда минтақада барқарорликни ҳимоя қилиш бўйича бир қатор машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти директори Микаэл Агасандян хабар берди.
“Россия нафақат аъзо давлатларда, балки кенг Евросиё маконида ҳам барқарорликни сақлаш учун масъул бўлган самарали тузилма сифатида КХШТ салоҳиятини ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Келгуси ҳафталарда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида ташкилот коллектив кучларининг турли таркибий қисмлари иштирокида Марказий Осиё минтақасида барқарорликни, жамоавий хавфсизликни ҳимоя қилиш бўйича, хусусан, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшма ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган бир қатор ўқув машғулотлари режалаштирилган”, деди Агасандян.
У, шунингдек, минтақада ягона, бўлинмас ва ишончли хавфсизлик маконини яратиш муҳимлиги тўғрисидаги фикрни қўллаб-қувватлайдиган бир қатор Евросиё давлатлари томонидан КХШТ фаолиятига қизиқиш мавжудлигини айтди.
Изоҳ (0)