• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    Қаршида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги бир неча фуқаро номига имтиёзли кредит олиб, “еб кетгани” айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Чароғил қишлоғида Нилуфар исмли аёл маҳалладаги Суннат исмли ҳоким ёрдамчиси билан тил бириктириб, бир нечта фуқароларни алдаб, уларнинг номига кредит олиб, катта миқдордаги маблағни “еб кетгани” айтилмоқда. 

    Жабрланувчилар бу ҳақда “Дарё”га шикоят қилиб, қандай алданганликлари хусусида сўзлаб берди. 

    Фото: “Дарё”
    Нилуфар Юсупова менга уйингиз ҳужжатларини тўғирлаб бераман деб, ҳужжатларимни олди. Бир оз муддатдан кейин қилган иши учун 6 миллион сўм миқдорда пул сўради. Лекин шароитим яхши бўлмагани учун беролмадим. Ўша пайтлар отамнинг соғлиғида муаммоси борлиги туфайли вафот этди. Шу боис уй ҳужжатларимни ҳам маълум муддат текширолмадим. Бир-икки ойдан кейин эса уйим бошқа бир инсонга сотилганини билдим, менинг уй сотилишида мутлақо хабарим йўқ, дейди мурожаатчи аёллардан бири Шаҳноза Алиева.

    Яна бир фуқаро Зоя Алимованинг айтишича, Нилуфар исмли аёл ҳоким ёрдамчиси билан бир бўлиб, унинг номига кредит олиб “еб кетган”. 

    Оилавий шароитим оғир бўлгани учун кредит олмоқчи эдим. Ҳоким ёрдамчиси Суннат ва Нилуфар Юсупова ёрдам беришларини айтиб, кредит олиб беришмоқчи бўлишди. Дастлаб ҳали иш битмаяпти деб юришди. Кейинчалик билсам, номимга кредит олиб, ўзлари еб кетишган экан. Улар менга кредит чиқариб беришлари эвазига 2 миллион сўм ҳам талаб қилишганди. Пластик карточкамни олиб, мана бир неча ойки, ҳали ҳам қайтаришгани йўқ. Ҳолат юзасидан тегишли жойларга мурожаат қилдим, лекин муаммо ҳали ҳам ўз ечимини топмади, дейди у.

    Навбатдаги мурожаатчи Фотима Фармонованинг билдиришича, Нилуфар Юсупова ҳамда Суннат исмли ҳоким ёрдамчиси унга кам чиққан нафақа пулининг қолганини олиб келиб бериш баҳонасида фуқаролик паспортини олган. Кўп ўтмай унинг номига кредит олингани маълум бўлган. 

    Фото: “Дарё”
    Мен 500 минг сўм миқдорида нафақа пули олиб келардим. 2-3 ойдан кейин нафақа пулим 175 минг сўм кам чиқди. Бу муаммонинг сабабини билиш учун банкка бормоқчи эдим. Аммо Нилуфар Юсупова “пулни банкдан ўзим олиб келаман, хатолик бўлибди, қолгани нақд қилиб берилар экан”, деди. Иккинчи ойда 250 минг сўм кам пул тушди. Мен туман пенсия жамғармасига мурожаат қилганимда улар сизнинг номингизга кредит чиқарилган дейишди, дейди алданиб қолганини айтган аёл. 

    Жабрланувчининг билдиришича, номига кредит олинганлигидан мутлақо бехабар бўлган. У ҳеч қандай ҳужжатга қўл қўймаганини, ҳаттоки банкка ҳам бормаганини айтмоқда. Фуқаро номига кредит олинганини банк ходимлари кредит тўланиши масаласида безовта қила бошлагач, билган. 

    Навбатдаги фуқаро Дилафрўз Қобилова ҳам алданганини, ҳоким ёрдамчиси ва Нилуфар Юсупова исмли аёлнинг ҳийласига чув тушганини айтмоқда. 

    Алданган аёлнинг айтишича, Нилуфар Юсупова пулга муҳтожлигини айтиб, укасини Кореяга жўнатмоқчилигини, шу сабаб унинг номига кредит чиқаришда ёрдам сўраган. Жабрланувчи аёл дастлаб бунга рози бўлмаган. Нилуфар Юсупова аёлни ишонтириш учун уй ҳужжатларини олиб келиб берган. 

    Меннинг номимга 50 миллион сўм миқдорида, турмуш ўртоғим номига эса 33 миллион сўм миқдорда кредит олдик. 2024 йилнинг июнь июль ойидан бошлаб банк ходимлари мени безовта қила бошлашди. Кредитингизнинг тўлов муддати ўтиб кетган, агар тўламасангиз Damas русумли автомашинангизни мусодара қиламиз дейишди. Лекин мен ушбу автомобилни 107 миллион сўмга олганман. Бунинг кредитга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен алданиб қолдим, дейди жабрланувчи. 

    Билдирилишича, айни кунда ҳоким ёрдамчиси ва аёлнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов жараёнлари кетмоқда.

    18.08.2024, 23:35   Изоҳ (0)   30539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Барчага бир хил солиқ сочиб, озғинни ўлдириб қўйдик”: Абдулла Абдуқодиров ва Мухтор Умаров билан тадбиркорлик ҳақида

    18.08.2024, 18:00

    Ўзбекистонда иккита автокорхона хусусийлаштирилади

    18.08.2024, 16:55

    Қашқадарё вилоят судлари 80 ёшли аёлни сарсон қилган суд буйруғи бекор қилинганини маълум қилди 

    18.08.2024, 16:20

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    18.08.2024, 14:55

    БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

    18.08.2024, 14:20

    Ўзбекистонда расмий такси ҳайдовчилари қанча даромад олмоқда?

    18.08.2024, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги 2025 йилда яшаш учун энг қулай шаҳар маълум қилинди

    Дунё | 19 июн, 07:30

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.